САЙЁР СУДДА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИГА ДОИР ИШ КЎРИЛДИ
Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан очиқ сайёр суд ўтказилиб, йўл-транспорт ҳодисасига доир ҳуқуқбузарлик бўйича иш кўрилди.
Шу йил 17 август куни бўлиб ўтган ушбу суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди, фуқаролар йиғини масъуллари ва фаоллари иштирок этди.
Суд давомида мазкур ҳодисани содир қилган ҳуқуқбузарнинг давлат рўйхатидан ўтмаган, давлат рақами бўлмаган, автомототранспорт воситасини “Йул ҳаракати коидалари”да кўрсатилган талабларини бузиб, хайдовчилик гувоҳномасиз маст ҳолатда, ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб келаётган вақтида йўл патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилганлиги, тегишли тартибда тиббий текширувдан ўтказилганда мастлик ҳолати аниқланганлиги маълум бўлди.
Судда ҳуқуқбузар айбига иқрор бўлиб, спиртли ичимлик ичган ҳолатида мототранспорт воситасини бошқариб келаётганида ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан ушланганлигини ва туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинганлигини айтди. Қилган ишидан пушаймонлигини ҳам айтиб, ўзига нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Суд давомида ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди. Ўзбекистон Республикаси МЖтК 131-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, тегишли жазо чораси қўлланилди.
Ж.Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶