25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:22
Жамият 👁 241

Бир ойда 700 минг қадам: 73 ёшли отахон пиёда юриш бўйича Амударё туманида биринчи бўлди

Бир ойда 700 минг қадам: 73 ёшли отахон пиёда юриш бўйича Амударё туманида биринчи бўлди

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бу соҳада фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш масаласи муҳим ва долзарб ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда ушбу масалага давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларга сифатли тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш, оила саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Юртдошларимиз орасида шу йил 10 майдан бошлаб, юриш ва югуришни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Соғлом турмуш тарзи” платформаси тест режимида ишга туширилган бўлса, 1 июндан бошлаб платформа расман фаолият кўрсатишни бошлади.

Унга кўра мобиль иловадан фойдаланган ҳолда энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда туман бўйича – 300 минг сўм, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича – 500 минг сўм, республика бўйича эса 1 млн. сўм тўланиши, бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан пул ўтказилиши белгиланди.

“Соғлом турмуш тарзи” платформаси орқали Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшдан ошган фуқаролари аллақачон июнь ойи якунларига кўра ўзларига тегишли мукофот пулларини қўлга киритиб улгуришди. Платформадан республикамиз бўйича туманлар кесимида 203 нафар ғолиб аниқланди. Умумий ҳисобда платформадан 27 482 нафар юртдошимиз рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 20 774 нафари эркаклар, 6 658 нафари эса аёллардир. Холбуки, Ўзбекистонда 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқаролар сони 21 млн 475 минг 989 нафарни ташкил қилади.

Умумий ҳисобда июнь ойида “Соғлом турмуш тарзи” платформасининг туман, ҳудуд ва Республика босқичи ғолибларига 68 миллион 900 минг сўм миқдоридаги маблағ мукофот тарзида тўлаб берилди. Шундан 60 900 000 сўм 203 та туман босқичи ғолибларига берилган бўлса, 7 млн. сўм Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари ғолибларига ҳамда яна 1 млн. сўм Республика миқёсида энг кўп юрган юртдошимизга мукофот тариқасида тўлаб берилди.

Ушбу платформа рўйхатидан амударёликлар ҳам ўтган бўлиб, юртдошимиз, чойкўллик Аҳмад ота Мадраҳимов туман кесимидаги ғолиб сифатида июль ойида пул мукофотига эга бўлди.

Тошкент Давлат Чет тиллар институтида испан тили бўйича таҳсил олган Аҳмад ота Мадраҳимов 8 йил давомида таълим соҳасида меҳнат қилди. Шу қисқа давр ичида кўплаб шогирдлар тайёрлади. Улар ичида шогирди Мақсуд Ўрозбоев ҳам устоз изидан бориб, чет тили ўқитувчиси бўлиб етишиб, чет элларда ишлашга муваффақ бўлди. Аҳмад Мадраҳимов Хоразм циркида ҳам ишлаб, 10 йилгача артистлик қилди. Овулга қайтиб келганидан кейин, 1989 йилдан ҳудуддаги фуқаролар йиғинида котиб вазифасида ишлади ва 2009 йилда пенсияга чиқди ва айни кунларда томорқа, боғ юмушлари, неваралар тарбияси билан банд.

 Айни пайтда 73 ёшга қадам қўйган отахон кейинги пайтларда 5 хил касалликдан азият чекканлиги туфайли, дарддан халос бўлиш ниятида шифокорлар тавсияси билан 2019 йилдан буён ҳар куни эрталаб, 2 соат пиёда юришни одатга айлантирган эди.

“Соғлом турмуш тарзи” платформаси ишга туширилгани ҳақида хабардор бўлганидан сўнг, июнь ойида ўзининг мобиль телефони орқали унга уланди ва кунига 3 минг сўмдан пул мукофотига эга бўла бошлади. Кейинги ойда 700 минг қадам пиёда юрганлиги платформа орқали қайд этилиб, тумандаги ғолиб сифатида 300 минг сўм пул мукофотини қўлга киритди.

Пиёда юришни одатга айлантирган Аҳмад ота саломатлиги тикланганидан, аҳоли саломатлиги учун давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганидан ниҳоятда хурсанд. У кейинги ойларда кунлик қадамини янада кўпайтириб, 35 мингга етказишни ва шу орқали соғлом ҳаётга қайтишни ният қилган.

Инсон учун саломатликдан кўра муҳим, соғлиқдан кўра кўпроқ эътибор бериладиган нарсанинг ўзи йўқ. Шунинг учун хасталиклардан сақланиш, саломатликни асраш ва мустаҳкамлаш учун спорт билан шуғулланиш кони фойдадир.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026