16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:02
Адабиёт 👁 2,857

УЛУFЛИККА ЕТИШГАН СУРАТЧИ-МУХБИР

УЛУFЛИККА ЕТИШГАН СУРАТЧИ-МУХБИР

Атрофимизда одамлар кўп: таниш, нотаниш. Уларнинг чеҳралари ҳам турфа: истарали, иссиқ, мулойим, самимий... интилишлари, орзу-ниятлари эса бир олам. Ҳар кимнинг ўз дунёси, бу ҳаёт бўстонида ўз ўрни бор.

Қарийб 30 йилдирки, газета таҳририятида деярли ҳар куни ана шундай турфа қиёфа, турфа хил хулқ-атворли инсонлар билан учрашаман. Бундай учрашувларнинг аксарият қисми суратларда, мангуликка муҳрланган сурат-лавҳаларда бўлади.

Газетанинг 80 йиллик юбилейи арафасида таҳририят архивида сақланаётган, "Амударё ҳақиқати газетасида 1965-2004 йиллар давомида чоп этилган суратлар билан танишарканман, тарихга айланган ҳар бир суратда умрининг 40 йилини таҳририятда суратчи-мухбир вазифасини адо этишга бағишлаган заҳматкаш инсон Сафарбой ота Шомуродовнинг синчков нигоҳини ҳис этдим.

Сафарбой суратчи. Уни билганлар (билмаганлар жуда кам эди)нинг барчаси – ёш-у қари шундай аташарди. Туманимизнинг чекка-чекка овулларида ижодий сафарларда юрганида деҳқонлар, зиёлилар, ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам уни кўришлари билан қувониб кетишарди: "Сафарбой суратчи”, - дея эҳтиром кўрсатишарди.

Ҳарбий хизматдан сўнг туман маданият бўлимида ишлаб юрган Сафарбой Шомуродовни 1965 йилнинг августида "Амударё ҳақиқати” газетаси таҳририятига чақиришди.

- Кечагидай эсимда, - дейди Сафарбой ота олис йиллар хотираларини хаёлида жонлантириб, - газетанинг муҳаррири Собир ака Юсупов мени самимий кутиб олди. Газета ишининг ўзига хос қийинчиликлари ҳақида гапириб:

- Суратчи-мухбир бўлиб ишлашни уддалай оласанми, иним? – деб сўрадилар.

Маданият бўлимидаги ишим ҳам ёмон эмасди. Лекин мен ижодий ишга қизиқардим. Ижодкор одам халқ орасида кўпроқ бўлиши керак. Шу боис, мен жон-жон деб рози бўлдим. Лекин иш бошлаган кезларим анча қийналганман.

Суратчи-мухбирликнинг ўзига хос қийинчиликлари, синовларида йиллар аро тобланган Сафарбой Шомуродов учун газета мухбирлиги ҳаётининг энг азиз қисмига, тақдирига айланди. Шоиртабиат, киришимли, ўз навбатида синчков ва самимий, мулоҳазакор бўлган Сафарбой Шомуродов нафақат таҳририят ижодий жамоаси, балки уни билган амударёликлар учун ҳурмат ва эътиборга муносиб, барча учун бирдай азиз дўстга айланди. Туманимиз ҳаётига доир тарихий лаҳзалар, эл назаридаги олижаноб инсонларнинг бахтиёр онлари Сафарбой суратчининг назаридан четда қолмади. Ўзининг 40 йиллик суратчи-мухбирлик фаолияти давомида туманимизнинг барча ҳудудларида унинг қадами етмаган жой қолмади, ҳисоб.

Сафарбой Шомуродов фотоаппаратини бўйнига осиб, қайси хўжалик ёки корхонага кириб борса, ҳали у суратга олишни бошламасидан мутасаддилар, масъуллар типирчилаб қолишганининг гувоҳи бўлганман. Унинг ташрифидан сўнг қаровсиз қолган техникалар эътиборга олинарди, бузилган кўприклар тузатиларди, ҳатто ўғирланган эҳтиёт қисмлар жойига қайтариларди.

Суратчи-мухбирнинг ижодий фаолияти газета дизайнида муҳим ўрин тутади. Сафарбой суратчи газетанинг эстетик жиҳатдан безатилиши, ранг-баранг сурат-лавҳалар, репортажлар ёритилишида ўз касбини садоқат билан уддалади. У фаолият юритган давр суратчи-мухбирлар учун ниҳоятда қийин, мураккаб вазиятларда суратлар ишлаш, бу суратлардан металл-клишелар тайёрлашдек машаққатли ишларни бажаришга тўғри келарди. Суратларнинг сифатли ёритилиши учун жавобгар бўлган суратчи-мухбир навбатчи-журналистлар то газетага "ёруғликка рухсат этилади”, деб имзо қўймагунча таҳририят ва босмахонада баъзан ярим тунгача, баъзан тонггача қолиб кетарди.

- Ҳозирги суратчи-мухбирларга ҳавасим келади,- дейди устоз. – Ўзлари хоҳлагандай ишлашлари учун минг хил имконият, шароит етарли. Қандай яхши, тўлиб-тошиб ишлайдиган замонлар келди, қизим.

"Сафарбой суратчи” номи билан туманимиз халқига танилган отахоннинг касбини бугунги кунда катта ўғли Маҳмуджон Шомуродов давом эттирмоқда. Отахон эса айни кунда 80 ёшга тўлдилар. Умрининг 40 йилини суратчи-мухбирлик фаолиятига бағишлаган, туманимизда фотожурналистика соҳасига асос солган ва бу борада ўзига хос мактаб яратган устоз журналистнинг хонадони бугун дўст-у қадрдонлар, шогирдлари ташрифидан янада обод.

- Минг бор шукур, - дейди отахон – яхши кунларга етдик. Шундай кунларга етишмоқнинг ўзи БАХТ.

Журналистлик - ҳаловатдан кечиб яшаш дегани. Лекин халқ хизматига қайишиб, эзгулик йўлида ҳузур-ҳаловатнинг баҳридан ўтиб яшаш ҳам улуғлик. Сафарбой ота Шомуродов ана шундай улуғликка етган инсон. Зеро, инсон ҳаётининг мазмуни ҳам, моҳияти ҳам шу эл-юрт эътирофи эмасми, азизлар!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026