25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:45
Жамият 👁 181

ЁНҒИН ХАВФИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ЁНҒИН ХАВФИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ҳозирда республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида жойларда турли кўринишдаги ёнғин ҳолатлари келиб чиқиши кузатилмоқда. Аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари кучайтирилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунида инсонларнинг ҳаёти ва соғлигини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш мақсадида умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бўлиб, аҳоли вакилларига ушбу қоидалар кенг турда тушунтирилмоқда.

Амударё туманида ҳам Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан бу борада самарали ишлар йўлга қўйилди.

24 июль куни аҳоли ўртасида ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ташкил қилинди.

Айтиш керакки, ёнғин келиб чиқиш ҳолатлари, айниқса, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида кўп кузатилмоқда. Бўлим ходимлари туман ҳудудидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Манғит савдо” ҳамда “Манғит метан” автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаларида ёнғинларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Профилактик ишлар давомида шохобчадаги ишчи-ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари лозимлиги, мижозларга ҳам доимий равишда шохобча ҳудудида олов чиқарувчи ускуналардан, воситалардан фойдаланмасликлари зарурлиги ва чекиш мумкин эмаслигини тушунтиришлари кераклиги таъкидланди.
Маълумот тариқасида айтиш керакки, ўтказилган профилактик тадбирларга қарамасдан жорий йининг шу даврига қадар туман ҳудудида эҳтиётсизлик, эътиборсизлик натижасида 33 та ёнғин келиб чиқиш ҳолатлари кузатилган. Шундан 5 таси автотранспорт воситаларида, 8 таси аҳоли хонадонларида, 20 та ёнғин ҳолати эса молхоналарда келиб чиққан.
Ёнғин содир бўлиш ҳолати кўрсаткичларини камайтириш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими тизимли ишларни йўлга қўйди. Тумандаги овул ва маҳаллаларда ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши, ёнғин келиб чиқишининг асосий омиллари, уларнинг аянчли оқибатлари ҳақида аҳолига кенг тарзда тушунтириш-тарғибот ишлари ҳам ўтказиб келинмоқда. Хусусан, тумандаги Чойкўл овулида аҳоли вакиллари билан ўтказилган учрашув ҳам шу мақсадда ташкил қилинди.

Учрашувда масъуллар аҳолига ёнувчи нарса ва суюқликлар оловдан ва иситиш асбобларидан узоқда сақланиши кераклиги, носоз электр асбобларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш лозимлиги, бир нечта электр асбоблари вилкаларини бир розеткага бирданига улаш мумкин эмаслиги, гугурт каби олов ҳосил қилувчи моддаларни болалар қўли етмайдиган жойларда сақлаш кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, ёнғин содир бўлиб қолса, уйдан тез чиқишга ҳалақит бермаслиги учун зина майдончалари, балкон ортиқча буюмлардан ҳоли бўлиши кераклиги, транспорт воситаларида ҳаракатланганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш зарурлиги, ёнувчан моддаларни олиб юриш таъқиқланиши, енгил алангаланувчан суюқликларни йўловчилар кўп вагонда ташиш жуда хавфли эканлиги, уйда иложи бўлса ихчам ўт ўчиргич ҳамда уй телефони олдида авария хизматлари телефон рақамлари кўрсатилган қўлланма осиғлиқ туриши лозимлиги ҳам тушунтирилди.

Овул аҳолиси бу борада ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тўлиқ жавоблар олдилар. Айни кунларда овул ва маҳаллаларда бу каби профилактик тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026