25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:45
Жамият 👁 438

Қурбон ҳайити байрами арафасида хайр-саховат ишлари амалга оширилмоқда

Қурбон ҳайити байрами арафасида хайр-саховат ишлари амалга оширилмоқда

Муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида 2021 йилда 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Мазкур қарор билан 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши муносабати билан, мамлакатимизда 20 июль санаси Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

Айтиш керакки, халқимизда азал-азалдан шундай улуғ айём кунларида кексалар, боқувчисини йўқотганлар, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олиш, уларни байрам билан табриклаш, совға-саломлар улашиш, хайр-эҳсон қилиш, меҳр-саховат улашиш миллий анъанага айланган.

Амударё туманидаги секторлар раҳбарлари ташаббуслари билан Қурбон ҳайити айёми арафасида моддий ва маънавий кўмакка муҳтож юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари берилди. Секторлар раҳбарлари тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, эҳтиёжманд, “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган инсонлар ҳолидан хабар олдилар.

Масъуллар уйма-уй юриш орқали юртдошларимизнинг яшаш шароитлари билан танишдилар. Аҳоли билан дилдан суҳбат қуриб, уларнинг муаммоларини тингладилар ҳамда улуғ Қурбон ҳайити айёми билан самимий табрикладилар. Мутасаддилар байрам совғаси сифатида турли хил озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат жамланмаларни ҳамюртларимизга тақдим этдилар. Тумандаги тўртта сектор ҳудудидаги жами 400 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга, маънавий кўмакка муҳтож кишилар хайр-саховат ишлари давомида ҳар томонлама қўллаб-қувватланди.

Туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Султонбой Йўлдашев ушбу хайр-саховат ишлари мобайнида уйма-уй юриш орқали 1-сектор ҳудудида яшовчи “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган инсонларнинг яшаш шароитлари, ҳаёт тарзи билан яқиндан танишди. Юртдошларимиз туман ҳокими билан суҳбат чоғида ўзларига қаратилаётган бу каби юксак эътибор ҳамда ҳар томонлама кўрсатилаётган кўмакдан турмуш тарзи тобора яхшиланиб бораётгани айтиб, миннатдорчилик изҳор этдилар.

Шу каби хайрли ишлар Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан ҳам амалга оширилди. Бўлим масъуллари туманимиз фаоллари томонидан туманимиздаги еттита маҳалларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган кишилар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари берилди.

Масъуллари тумандаги Арна бўйи, Фаровон, Чордара, Навоий, Хизр эли, Юқори қишлоқ, Янгиобод маҳаллаларида яшовчи эҳтиёжманд инсонларнинг ахволидан хабар олдилар ва байрам билан табрикладилар. Моддий ва маънавий кўмакка муҳтож кишиларга байрам совғаси сифатида бир қоп ун ҳамда 5 литр ўсимлик ёғи берилди. Ҳамюртларимиз бу каби хайрли ишдан ғоят хурсанд бўлдилар ҳамда миннатдорчилик изҳор этдилар.

Таъкидлаш керакки, ҳайит айёми – хайр-эҳсон, саховат, меҳр-мурувват байрами бўлиб, жамиятда кишилар ўртасида тенглик, тотувлик каби инсоний фазилатлар ривож топишида хизмат қиладиган хайр-саховат ишларини амалга оширадиган кундир. Улуғ айём кунларида кишиларга, айниқса, кўнгли ўксик инсонларга кўнгилни кўтарувчи бир оғиз ширин сўз ҳамда яхши муомала ҳам туҳфа, айни пайтда савоб ишдир.

Ютдошларимиз мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, карантин талабларига амал қилган ҳолда Қурбон ҳайити байрами билан яқинларини, қариндош-дўстларини ўзаро илиқ сўзлар билан йўқлаши, масофадан туриб яқинлари ҳолидан хабар олиши эса коронавирус пандемияси хавф солиб турган бугунги куннинг талабидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026