КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ УЧУН ХАВФЛИ
Мамлакатимизда кейинги йилларда коррупцияга қарши бир қанча норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Давлатимиз раҳбари Президент сифатида имзо чеккан энг биринчи ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўлди. Ушбу Қонун меъёрларининг самарали ижросини таъминлаш мақсадида Президентнинг 2017 йил 2 февралдаги Қарори билан “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури” қабул қилинди.
Умуман олганда, сўнгги йилларда қилинган ишлар таҳлили аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.
Ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ қилинди.
Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратини кучайтириш, барча бирга ҳаракат қилиши муҳим ўрин тутади.
Шунинг билан бирга таъкидлаш жоизки, коррупция келиб чиқишига йўл қўймаслик, қонунларни ўз вақтида ижро этишни таъминлаш, коррупциянинг келтириб чиқарувчи ҳолатларнинг олдин олиш чораларини кўриш ҳар бир давлат органи лавозимли шахсларининг ва фуқароларнинг вазифаси бўлиши керак.
Қ.АтамураДов,
Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси.
Р.Санкибаев,
туман прокурори ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶