ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Бугунги кунда ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларнинг ўз қобилиятларини намоён этишлари, ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун имкониятлар, шароитлар яратилмоқда. Айниқса, ишсиз ёшларни тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш устувор масалага айланмоқда.
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёшлар бандлигини таъминлаш кўрсаткичларининг ошишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ташкилот ҳисобланади. Марказда тўғри ташкил этилган иш жараёни ҳамда ходимларнинг ўз ишларига масъулият билан ёндашишлари натижасида жорий йилнинг шу даврига қадар туманимиздаги 425 нафар ишсиз ёшлар режада белгиланган йўналишлар бўйича ишга жойлаштирилди. Шундан 351 нафари “Ёшлар дафтари”да турган ёшлар ҳисобланади.
Шунингдек, 289 нафар ишсиз ёшлардан 253 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, уларни жамоат ишларига бириктириш орқали бандлиги таъминланди. 107 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда малака оширишга жалб этилди.
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 157 нафар ёшларга ишсизлик нафақаси тайинланди.
Қолаверса, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, шахсий томорқасини ривожлантириш, иссиқхона ташкил қилиш орқали ўз-ўзини банд қилишларига амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда ҳамда банд бўлмаган ёшлар сафи камайишига эришилмоқда.
Фарҳод Аҳмедов,
туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶