ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК – МИЛЛИЙ ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ САРИ ЙЎЛДИР
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Айниқса, ёшларда ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, уларда қонунларга ҳурмат ва Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш юзасидан туман Адлия бўлими томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бўлим ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишлари мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга!” шиори остида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ҳуқуқий ёрдам бериш, ижтимоий ва турмуш шароити оғир оилаларни, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишга қаратилган маҳаллабай тарғибот тадбирлари доимий равишда ўтказилмоқда. Тадбирлар жараёнида жойларда ёшларнинг мурожаатлари, уларни қийнаётган муаммоли масалалар ҳам ўрганилиб, уларга ечим топишга кўмаклашиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ҳам йўлга қўйилди.
Қолаверса, туман Адлия бўлими томонидан “Сайлов – 2021: ўз келажагингга овоз бер!” шиори остида ҳуқуқий акция, “Ватан тақдири – менинг тақдирим” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилиб, унда кўплаб ёшлар иштирок этишмоқда.
Таъкидлаш керакки, бундай тадбирлар эртамиз эгаларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, муcтақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
М.Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶