“ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ” ОРҚАЛИ ИЖТИМОИЙ НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ЎЗГАРИШЛАР КИРИТИЛДИ
Бугунги кунда икки ёшга бола парвариши бўйича 14 ёшгача болали оилаларга нафақа ва кам таминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги “Аҳолини Ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 122-сонли Қарори билан тасдиқланган” кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри” Ахборот тизими орқали аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшаб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ариза билан мурожаат этиши мумкин. Аризалар ҳар ойнинг 16 санасига қадар фуқароларнинг доимий яшаш манзили ёки вақтинчалик яшаш манзили бўйича ўзини-ўзи бошқариш органларига тақдим этилади ва тегишли ҳужжатлар илова қилинади.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ушбу ҳужжатларни ойнинг 19-санасигача Пенсия жамғармаси туман бўлимига тақдим қилиш керак.
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлашда тартибга кўра оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотлари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади.
Оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш «Ягона реестр» АТ томонидан автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:
а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомда белгиланган мезондан ошганда;
б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган, ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда; жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда;
г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;
д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда бозор қийматидаги қимматли қоғозлари мавжуд бўлганда;
е) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари томонидан аризалар тақдим этилганда моддий ёрдам тайинланмайди.
Шунингдек, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда ҳам нафақа тайинлаш рад этилади. Бунда такроран тақдим этилган ариза «Ягона реестр» АТга киритилгандан сўнг, ариза кўриб чиқилмасдан, аризачига рад жавоби аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабарлар орқали мобиль телефон рақамига жўнатилади.
Оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда, оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда рад этганда, даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб, меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда ҳам нафақа тайинланмайди.
Ушбу бандда кўрсатилган мезонлар асосида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига хабар «Ягона реестр» АТ орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон шаклда аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига юборилади.
С.Камилжанов, туман Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ягона реестр шўъбаси раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶