19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 01:31
Жамият 👁 716

Туманимизда Республика «Маънавият фестивали» доирасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда

Туманимизда Республика «Маънавият фестивали» доирасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда

Мавзуга оид фотогалерея

Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилар жамияти юртбошимиз томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида анъанавий «Маънавият фестивали»ни ўтказмоқдалар. 28 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида “Маънавият фестивали”га старт берилди.

Республика миқёсида фестивал доирасида турли тадбирлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, концерт дастурлари, ўқув семинарлари ташкил қилинмоқда. Фестивалда таниқли актёр ва актрисалар, санъат вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, маънавият ва маърифат соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчилар, нуроний ва фахрийлар, “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг аъзолари, талаба ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқдалар.

29 июнь куни фестивал доирасидаги тадбирлар Амударё туманида давом эттирилди. Дастлаб “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари “Маърифат тур” лойиҳаси доирасида туманимиздаги Чилпиқ тарихий ёдгорлигига саёҳат уюштирдилар. Меҳмонлар саёҳат давомида Чилпиқ меъморий ёдгорлиги ҳамда туманимиз тарихи билан ҳам танишдилар.

Айтиш керакки, Чилпиқ туманимиздаги энг қадим тарихдан хабар берувчи қадамжо бўлиб, мазкур тарихий ёдгорлик милоддан аввалги I асрнинг иккинчи ярми ва милоднинг I асрида табиий тепалик юқорисида диаметри 65 метр бўлган ҳалқа шаклида қурилган. 2019 йилда меъморий ёдгорликни қайта таъмирлаш ишлари олиб борилган. Ҳозирда сайёҳлар учун қулай саёҳат масканига айланган. Тепаликка чиқувчи зинапоялар, йўлаклар қурилган, тунги чироқлар ўрнатилиб, атрофи ободонлаштирилган. Маънавият тарғиботчилари Чилпиқ меъморий ёдгорлигига саёҳат жараёнида туманимизнинг туризм салоҳияти билан ҳам танишдилар.

Шу ўринда қайд этиш керакки, бутун юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Маънавият фестивали” аҳолининг кенг қатламлари, аввало, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга хизмат қилмоқда. Ўтган йиллар давомида фестиваль доирасида ўндан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда. Хусусан, «Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс сари!», «Маърифат улашиб...», «Янги Уйғониш даври китоб ва кутубхоналардан бошланади», «Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри», «Фаол фуқаро», «Маърифат тур», «Мақом кечалари», “Бахтли болалик” каби лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Жорий йилда ҳам миллийлик ва замонавийлик мужассам бўлган «Маънавият фестивали»ни ўтказишга катта тайёргарлик кўрилди. Фестивални мамлакатимизнинг барча маъмурий ҳудудларида режа асосида ўтказиш белгиланган. Шунга асосан Республика ишчи гуруҳи томонидан барча ҳудудларда, хусусан, Амударё туманида ҳам «Маънавият фестивали»га пухта тайёргарлик кўрилди.

Туманимизда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилаётган "Маънавият фестивали" доирасида туман Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлимида, 82-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабларида  маънавият соатлари бўлиб ўтди. Уларда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва зиёлилар, фаол ёшлар иштирок этдилар.

Маънавият соатларида Президент Администрацияси масъул ходими Абдуҳалил Маврулов, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари -  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Муяссар Раззоқова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ўктам Мирзаёрлар иштирок этдилар.

Маънавият соатларида сўзга чиққанлар мазкур фестивалнинг аҳамияти, амалга оширилаётган лойиҳалар мазмун-моҳияти борасида фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, ҳар бир инсон юксак маънавият эгаси бўлишга интилиши лозимлиги, кишилар фель-атворидаги ижобий ҳамда салбий фазилатларнинг инсон ҳаётига таъсири хусусида сўз юритилди. Қолаверса, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигига қараб лойиҳалар танланаётгани, унда аҳоли вакиллари фаол иштирок этиб, фестивалга катта қизиқиш билдираётгани таъкидланди.

Учрашувларда туманимиздаги ижодкор ёшлар йиғилганларга ўз истеъдодларини намойиш этишди ва томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди. Болалар ижросидаги қорақалпоқ миллий рақслари ҳамда қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

Маънавият соатларида таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама зукко, билимли, жамият ҳаётида фаол этиб тарбиялаш, уларда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш мақсадида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга учрашувларда ўсиб, вояга етаётган ёш авлодни ҳар томонлама мукаммал ва мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган ёшлар сифатида тарбиялаш, уларда тизимли таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятини ривожлантириш ҳамда ўқувчи-талабаларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга катта этибор қаратиш лозимлиги ҳам қайд этилди. Аҳоли вакиллари томонидан берилган саволларга ҳаётий мисоллар билан жавоблар берилди.

Туманимизда ўтказилаётган “Маънавият фестивали” доирасидаги тадбирлар туман маданият ва аҳоли дам олиш масканида, хотира майдонида давом эттирилиши, фестивал доирасида “Мақом кечаси” ташкил қилиниши режалаштирилган.

Амударё тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026