Фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилди
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Фаровон маҳалласида яшовчи фуқаро Зулхумор Худайберганованинг уй-жой масаласида интернет орқали Президентга йўллаган видеомурожаати тумандаги тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар натижасида аниқланишича, туман ҳокимлиги томонидан 2019-2021 йилларда арзонлаштирилган уй-жойга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, 2021 йил 24 май санасида рўйхат асосида Зулхумор Худайберганованинг навбати келган. Мазкур фуқаро туман ҳокимлигига амалдаги низом асосида керакли ҳужжатларни тақдим этмаган. Зулхумор Худайбергановага бу ҳақида аризаларни кўриб чиқишнинг охирги муддати тугашидан аввал огоҳлантириш хати юборилган.
Айтиш керакки, мурожаатчига туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ҳам мунтазам равишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келинган. Хусусан, Зулхумор Худайберганова турмуш ўртоғи билан қонуний ажрашмаганлигини инобатга олиб, яраштириш комиссияси аъзолари бир неча бор мурожаатчини турмуш ўртоғи билан яраштиришга ҳаракат қилганлар. Турмуш ўртоғи оиласи билан бирга яшаш истаги борлигини, шу мақсадда уй иморатини тиклаганлигини, ажрашиш нияти йўқ эканлигини маълум қилган. Шунга қарамасдан, Зулхумор Худайберганова ярашиш нияти йўқлигини билдирган.
Зулхумор Худайберганова туманимиздаги ёрдамга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган “Аёллар дафтари”га киритилган. Унга касб-ҳунарга йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик бўйича ўқитилиб, сертификат берилган. Қолаверса, тикувчилик билан шуғулланиши, тикув дастгоҳини сотиб олиш учун кредит маблағларини олишига амалий ёрдам берилган.
Фуқаро З.Худойбергановага келгусида ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом талабларига мувофиқ махсус комиссияга ҳужжат топшириш тартиби тушунтирилди. Мазкур фуқаронинг уй-жой кредитининг қолган қисмини ўз муддатида тўлаб бориши учун доимий даромадга эга бўлишини таъминлаш мақсадида фуқаронинг ўзини ва унинг ўғлини ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶