22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:59
Фан ва таълим 👁 361

Мактабгача таълим соҳаси тобора ривожланмоқда

Мактабгача таълим соҳаси тобора ривожланмоқда

Мактабгача таълим соҳасида мисли кўрилмаган ўзгаришларни бугун ҳар бир юртдошимиз сезиб, кузатиб турибди. Таълимнинг пойдевори ҳисобланган мактабгача таълим тизимига давлат томонидан катта эътибор қаратилиб, соҳа ривожи учун кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилиниб, таълим-тарбиянинг асоси бўлган мактабгача таълим тобора тараққий этиб бормоқда. Мактабгача таълим ташкилотлари сони кун сайин ортиб, уларга болаларни қамраб олиш даражаси ошмоқда.

Туманимизда барпо этилаётган таълим-тарбия масканлари замонавий кўриниш касб этмоқда. Эски бинолар ўрнига янгилари қурилмоқда, баъзилари қайта реконструкция қилиниб, болажонларимизнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча имконият ҳамда шарт-шароитлар яратилмоқда. Шунингдек, соҳада хусусий секторнинг улуши ҳам йил сайин ортиб бормоқда. Тадбиркорлар ўз маблағлари ва банк кредитлари эвазига замонавий бинолар қуриб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Тош ёп овули худудида жойлашган давлат-хусусий шерикчилик асосидаги “Зебо” мактабгача таълим ташкилоти фикримизнинг яққол далилидир. 

Мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг лойиҳа қимати 2 миллиард 956 миллион 845 минг сўм бўлиб, шундан 2 миллиард 227 миллион сўм “Ўзсаноатқурилишбанк” тамонидан ажратилган имтиёзли кредит маблағларидир. Ушбу маблағлар ҳисобидан Тош ёп овули ҳудудида янги, замонавий кўринишга эга, барча қулайлик, шароитлар яратилган, 100 ўринли таълим-тарбия даргоҳи бунёд этилди. Ушбу ташкилот бунёд этилиши билан 14 та янги иш ўрни яратилди.

Айтиш керакки, давлатимиз раҳбарининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотларини давлат томонидан бошқаришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. Ушбу қарор билан мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича дастур тасдиқланиб, унинг доирасида мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тизимли ташкиллаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш борасидаги ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2020 йилги инвестиция дастури асосида Амударё тумани Тош ёп овули ҳудудида жойлашган 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиали биносини реконструкция ҳисобидан янгидан қуриш ишлари сифатли тарзда якунига етказилди.

Бино 90 ўринга мўлжалланган бўлиб, умумий қиймати 2 млрд. 685 млн. 600 минг сўмлик қурилиш ишлари бош пудратчи «MANGIT-SERVIS» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди.

Замонавий кўринишга эга мазкур 2 қаватли бино фойдаланишга топширилиши билан Амударё тумани ҳокимининг 2021 йил 3 декабр кунги “Мактабгача таълим ташкилотига юридик шахс мақоми бериш тўғрисида”ги қарорига асосан илгари филиал сифатида иш юритган мазкур муассасага 51-сонли мактабгача таълим ташкилоти сифатида мустақил юридик шахс мақоми берилди. Бугунги кунда 51-сонли мактабгача таълим ташкилотида 3 та асосий гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, ушбу гуруҳларга ҳудуддаги 90 нафар болалар қамраб олинган ва таълим-тарбия олмоқдалар.

Айтиш керакки, бугунги кунда Амударё туманида мактабгача таълим ташкилотларининг умумий сони 115 тани ташкил қилади. Шундан 51 таси давлат, 4 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ва 60 таси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобланади. Мазкур таълим-тарбия муассаларига болажонларни қамраб олиш кўрсаткичи йил сайин ортиб бормоқда. Бугун туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган болалар сони 11 минг 211 нафар бўлиб, қамров кўрсаткичи 67,2 фоизни ташкил этади. Жорий йилнинг якунига қадар ушбу кўрсаткични 67,4 фоизга етказиш режалаштирилган.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026