17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 02:27
Жамият 👁 211

Вазир ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Вазир ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 июнь санасида туман ҳокимлигининг мажлислар залида вазир ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувга туман ҳокими Султонбой Йўлдашев раислик қилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Алишер Шукуров, Тошкент давлат Аграр университети Нукус филиали директори Элмурад Тўраниёзов, туман ҳокими ўринбосари Файзулла Саъдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, шунингдек, тумандаги корхона ташкилотлар раҳбарлари, фаол ёшлар, уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

Учрашув Президентимиз раҳбарлигида 2020 йилнинг 25 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда, шунингдек, жорий йилнинг 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга оид  чора-тадбирларга бағишланган йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Қолаверса, йиғилишда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили давлат дастурида белгиланган вазифалар юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшларнинг юксак марраларни эгаллашлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, ёшларни ўқиб билим олишга, шижоат билан олға интилишга ҳамда Ватан хизматига ярайдиган муносиб фарзанд бўлишга даъват қилдилар. Масъуллар давлатимиз раҳбарининг “Эришган ютуқларимиз ўзимизники, биз хато ва камчиликларни ўрганиб, уларни бартараф қилишга ҳаракат қилмоғимиз керак!” - деган фикрни барча ҳаётий шиор қилиб олиши кераклигини таъкидладилар.

Мутасаддилар қайд этганларидек, бугун эртамиз эгалари учун барча имкониятлар эшиклари очиқ. Жумладан, таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг сифатли таълим олишини таъминланмоқда, ёшлар учун малакали тиббий хизматдан фойдаланиш шарт-шароитларини яхшиланмоқда, улар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ёшларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиб, уларнинг меҳнатга оид қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятлари кенгайтирилмоқда. Шу билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватланмоқда.

Учрашувда туманимиз ёшлари бугунги кунда кўплаб соҳаларда эришаётган ютуқлари хусусида сўз юритиб, масъулларга ўзларини қийнаётган муаммоларни амалий жиҳатдан ҳал қилишга ёрдам сўраб мурожаат қилдилар ҳамда ўзларининг янги таклифларини билдирдилар. Хусусан, аграр соҳага қизиқиши юқори бўлган ёшларимиздан Бобур овулида яшовчи Дилшодбек Ўразимбетов боғдорчилик  қилиш учун қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан ер ажратилишида, Шахноза Кенжабоева, Гулноза Турсунбоева, Бекзод Нуриллаев, Жахонгир Машарипов, Дилнура Жумамуратова, Сафура Аллаярова, Малохат Ахмадовалар ғалладан бўшаган ер майдонидан қишлоқ хўжалиги махсулотларини экиб парвариш қилишлари  учун ер майдони ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилдилар. Қолаверса, Қорамон маҳалласида яшовчи ёш фермер Умиджон Алламберганов қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан самарали фойдаланиш учун ўзининг янгидан очилган ер майдонига агротехник тадбирлар ўтказиш учун субсидия жорий этиш таклифини билдирди.

Ёшлар томонидан йўлланган мурожаатлар тегишлича ижобий ҳал қилинадиган бўлди ҳамда уларнинг билдирган фикр-мулоҳазалари ва таклифлари инобатга олиниб, барча соҳаларда олиб борилаётган ишлар юзасидан берган саволларга ҳаётий мисоллар билан жавоблар келтирилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019