19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 02:54
Жамият 👁 371

Туманимизда “Янги Ўзбекистон ёшлари – бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилмоқда

Туманимизда “Янги Ўзбекистон ёшлари – бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилмоқда

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилдан бери мамлакатимизда 30 июнь – ёшлар куни сифатида кенг нишонланади.

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланадиган мазкур йилда ҳам ушбу санани юқори савияда, кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон ёшлари – бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” ташкил этилиб, айни кунларда ойлик доирасида турли мавзулардаги маданий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар, марафонлар, спорт мусобақалари, амалий интеллектуал танловлар, учрашув ва давра суҳбатлари, семинар-тренинглар, таниқли ижрочилар иштирокидаги гала концертлар, миллатлараро дўстлик фестиваллари, турли акциялар ташкил этилмоқда.

“Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари – бирлашайлик!” шиори остида бугун – 8 июнь куни туманимизда ҳам ёшлар фестивали ташкил этилди.

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, туман Ички ишлар бўлими, туманимиз ҳудудидаги 92-02  чегара қўшинлари ҳарбий қисми, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими ҳамда ЎзЁИ туман Кенгаши томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган режавий-жадвалга кўра, Манғит шаҳрининг Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Манғит – Гурлан шоҳ кўчаси бўйлаб югуриш бўйича марафон ташкил этилди. Эрталабки соат 8:00да бошланган мазкур марафон қарийб бир соат давом этди ва унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 400 нафардан зиёд ёшлар иштирок этишди.

Таълим муассасалари битирувчилари, маҳаллалардаги уюшмаган ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар иштирок этган ушбу марафонни ўтказишдан мақсад ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш, уларни янги орзулар сари илҳомлантиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Дўстлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ғоялари асосида ўтказилган фестивалнинг илк мусобақаси бўлган югуриш бўйича марафонда ўзларининг чаққонликлари, куч ва салоҳиятларини амалда намоён этган ёшлар ғолибликни қўлга киритдилар.

Хусусан, ўғил-болалар ўртасидаги қизғин баҳсларда 1-ўрин Шуҳратжон Жумабоевга, иккинчи ўрин Рашидбек Искандаровга ва учинчи ўрин Отабек Султонмуродовларга насиб этди.

Югуриш бўйича марафоннинг қизлар ўртасидаги баҳслари янада қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Ўзаро дўстлик ва самимият руҳида ўтган мусобақаларда Гулбону Ўринбоева 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин Тилло Шомуродовага, 3-ўрин эса Динора Озодовага насиб этди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

“Ёшлар ойлиги” доирасида бошланган ёшлар фестивали шу куни  Олмазор маҳалласи ҳудудида янада жипслик ва кўтаринки кайфиятда давом этди. Таълим муассасалари ўқувчилари ва маҳаллалардаги 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган 150 нафардан зиёд ёшлар иштирокида туманимизда янгидан ташкил этилган тарихий-ўлкашунослик музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида “Ҳарбийлар ва ёшлар” учрашуви ҳам ўтказилди. “Ҳарбийлар ва ёшлар” учрашувида ҳарбий зобитлар томонидан замонавий ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилиб, мазкур кўргазма бўйича ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Ўз навбатида ҳарбий зобитлар томонидан ёшларнинг саволларига батафсил жавоблар берилиб, кўргазмага қўйилган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар тўғрисида батафсил маълумот ва тушунчалар тақдим этилди.

Туманимизда “Ёшлар ойлиги” доирасидаги бу каби тадбирлар кўнгилочар маданий дам олиш тадбирларига уланиб, ёшлар ҳаётига янада кўркамлик ва файз бағишламоқда.

Ойлик доирасидаги мазкур фестивалнинг адабий-бадиий қисми 8 июнь куни кечқурун Манғит истироҳат боғида янада жўшқинлик билан давом этади. Фестиваль иштирокчилари учун ташкиллаштирилган гала концерт дастури давомида югуриш бўйича марафон ғолибларига туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026