15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 00:24
Фан ва таълим 👁 220

19-сонли мактаб ўқувчиси ментал арифметика бўйича Халқаро олимпиадада совриндор бўлди

19-сонли мактаб ўқувчиси ментал арифметика бўйича Халқаро олимпиадада совриндор бўлди

Бугунги кунда ҳар томонлама етук маънан ва жисмонан ривожланган шахс тарбиялаш, айниқса, ёшларнинг ўз ўрнини топишлари, эгаллаган билимларини келгуси ҳаётга тадбиқ эта олиши учун уларни тўғри йўналтириш ҳар бир ўқитувчининг асосий вазифаларидан биридир. Бу борадаги ишларни замон талаблари даражасига етказиш мақсадида туманимиздаги 19-сонли мактабда турли хил тўгараклар ташкил этилган. Хусусан, спортнинг таэквандо йўналиши, волейбол, баскетбол ҳамда ментал арифметика тўгараклари фаолият юритмоқда, тўгаракларга тажрибали устозлар раҳбарлик қилишади.

Бугунги кунда одамлар орасида ментал арифметика ибораси тез-тез такрорланади. Чунки ментал арифметика – мия иккала ярим шарининг фаол ишлашини таъминлайди, эмоционал стрессни енгиллаштиради, ишчанлик фаолиятини яхшилайди.

Болалар ментал арифметика билан шуғулланса, қандай тафаккур қилишни ўрганадилар, тафаккур қилишни билган бола эса янгилик яратишни севувчи новатор бўлиб етишади. Ментал арифметикани ўрганган ўқувчи аниқ фанларни ўзлаштиришга қийналмайди, диққатини жамлашни ўрганади хотираси кучаяди.

Мактабнинг ментал арифметика тўгараги раҳбари, математика фани ўқитувчиси Зулфия Маткаримованинг бу тўгаракни ташкил қилганига унчалик кўп вақт бўлгани йўқ. Тўгаракка асосан 6 ёшдан 13 ёшгача бўлган ўқувчилар қатнашади. Тўгарак аъзолари шу қисқа вақт ичида абакусда сонларни қўшиш, айириш, кўпайтиришни ўргандилар. Қувонарлиси шундаки, яқинда ментал арифметика бўйича 8-Халқаро олимпиада ўтказилди.

Олимпиадага Қозоғистон Республикасининг Олмаота, Чимкент, Қарағанда, Петропавловск шаҳарларидан, Россиянинг Краснодор, Санкт-Петербург, Москва, Козон, Сочи шаҳарларидан, Украина, Швейцария, Қирғизистон давлатларидан ҳамда Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Aндижон, Фарғона ҳамда Нукус шаҳарларидан ҳам ёшлар қатнашдилар. Бу олимпиадада 19-мактабнинг 2-а синф ўқувчиси Динора Жабборберганова ва 4-а синф ўқувчиси Мирсаид Жумабоевлар ҳам муваффақиятли иштирок этишди.

Олимпиада онлайн бўлганлиги сабабли натижаларни бироз кутишга тўғри келди. Чунки ҳар бир ўқувчининг мисол ечиши видеога олиниб, ҳакамларга юборилди. Олимпиада талабларига кўра, ҳар бир иштирокчининг мисол ишлаш техникаси тезлиги ҳисобга олинди. 2 кундан сўнг натижалар эълон қилинди.

Ғолиблар орасида ўқувчисининг исмини кўрган устознинг боши осмонга етди. Чунки Динора Жабборберганова 3-ўринни эгаллаган, Мирсаид Жумабоев фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланган эди. Динора ва Мирсаиднинг халқаро ментал арифметика олимпиадасида эришган бу ғалабаси 19-сонли мактаб педагогика жамоаси ҳамда уларнинг мактабдошларига чексиз қувонч бағишлади. Шу билан бирга тўгаракка аъзо бўлувчилар сафи янада ошди.

Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019