25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 07:55
Жамият 👁 320

18 май – Халқаро музейлар куни. ТУМАН ТАРИХ ВА ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

18 май – Халқаро музейлар куни. ТУМАН ТАРИХ ВА ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Музейлар – Халқ тарихининг кўзгуси. Чунки халқ ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзини ифода этувчи жамики ашёлар, далиллар, осори антиқалар ана шу кошонада жамланади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитиш, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, бобомерос маънавий қадриятларга меҳр-муҳаббат ва ҳурмат руҳида тарбиялашда музейларнинг ўрни беқиёс. Шу боис, бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам 18 май – Халқаро музейлар куни сифатида кенг нишонланади, музейлар фаолиятига эътибор қаратилиб, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади, саёҳатлар уюштирилади. Ушбу сана муносабати билан туманимизда ташкил этилган Амударё туман тарих ва ўлкашунослик музейида “Очиқ эшиклар” куни тадбири ўтказилди.

Маълумки, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни – фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги байрами арафасида очилган тарихий-ўлкашунослик музейи халқимиз ҳаётида жуда катта маънавий-маърифий аҳамиятга эга воқеа бўлди. Йиллар давомида замонавий меъморий  ечимга эга музей биноси бунёд этилишини орзиқиб кутган халқимиз учун музей фойдаланишга топширилган кун  катта шодиёнага айланди.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, музей олдида ташкил этилган ихчам икки айвондаги Иккинчи жаҳон уруши қурбонларининг исм-шарифлари зарҳал ҳарфлар билан битилган лавҳалар олдидан асло бепарво ўтиш мумкин эмас. Бу лавҳаларда бугунгидай дориломон кунлар учун жонларини фидо этган, хоклари уруш бўлиб ўтган юртларда қолган юзлаб юртдошларимизнинг  номлари қайд этилган.

“Очиқ эшиклар” куни тадбирида музейга ташриф буюрган 42-сонли умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчи-ёшлари аввал музей олдида дид ва маҳорат билан бунёд этилган гулзорлар, фаввораларни томоша қилдилар, Мармар лавҳаларда битилган, иккинчи жаҳон урушида шаҳид кетган қаҳрамон жангчи-боболарининг исм-шарифларини ўқиб, фахрландилар. Мотамсаро она ёдгорлиги пойида туриб, қиёфасида она Юрт тимсоли акс этган, ҳамон жигарбанди йўлига кўзлари нигорон Онаизор учун сукут сақлаб, таъзим бажо қилдилар.

Шундан сўнг, фахрий устоз, мустақил изланувчи тарихчи ва ўлкашунос Шавкат ака Чоршамов ўқувчиларга ушбу музейнинг қурилиши, музей экспонатлари, безак ишлари, музей ҳовлисидаги замонавий меъморий услубдаги барча кўриниш ва манзараларни бунёд этиш борасида амалга оширилган кенг қамровли ишлар ва бу борадаги туман ҳокимлиги томонидан кўрсатилган беғараз ёрдам ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўқувчи-ёшлар музей экспонатларини катта қизиқиш билан томоша қилдилар.

Хусусан, туманимизнинг бир неча юз йиллик тарихини ўзида акс эттирувчи осори атиқалар, халқимиз ўтмишидан то бугунга қадар етиб келган бебаҳо ёдгорликлар, ҳали ҳам аслини, қадр-қимматини йўқотмаган турфа либослар, турли даврларга хос иш қуроллари, рўзғор буюмлари, тадбиркор ота-боболаримиз томонидан ишлатилган ёғ ишлаб чиқариш жувозлари, сув ҳайдовчи чиғир ва чархпалак, маданий-маърифий ҳаётни ўзида акс эттирган ноёб қўлёзмалар, манғитлик санъаткорларга тегишли қадимий созлар, ўқувчи-ёшларда жуда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир иштирокчиларига фахрий устоз Шавкат ака Чоршамов музейнинг кўргазма залларида жамланган ҳар бир экспонат ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Ўқувчи-ёшлар ҳам ўз навбатида музейдан олган таассуротлари  ҳақида сўзлаб, туманимизда ташкил этилган тарихий-ўлкашунослик музейига  саёҳат уюштирганликлари учун 42-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий  масалалар бўйича ўринбосари Фарҳод Бекберганов ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича  тарғиботчи Робия Йўлдошевага миннатдорчилик билдиришди.

Икки қаватдан иборат музейнинг ҳар бир бўлими алоҳида эътибор ва дид билан безатилгани музейга ташриф буюрувчилар учун мароқли саёҳат қилиш муҳитини яратган. Экспонатларнинг номланиши, қайси даврга хослиги, ким томонидан музейга тақдим этилгани ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги саёҳатчиларнинг қизиқишларини ошириш билан бирга, халқимизнинг тарихий-маънавий илдизи ниҳоятда теранлиги, бобомерос урф-одат ва анъаналарнинг умрибоқийлигини чуқур англатадики, бу эса ҳар бир қалбда ўзи туғилиб-ўсган заминга, Ватанга меҳр-муҳаббат туйғусини янада мустаҳкамлайди.

Халқаро музейлар куни муносабати билан ташкил этилган “Очиқ эшиклар” тадбирида фахрий устоз, мустақил изланувчи тарихчи-ўлкашунос Шавкат ака Чоршамов саёҳатчи-ўқувчиларга музейларнинг Ватанимиз, тараққиётида, маданий-маърифий ҳаётида тутган ўрни ғоят муҳим эканлигини таъкидлаб, бу каби саёҳатлар ўқувчи-ёшлар билимини оширишда, дунёқарашини кенгайтиришда катта аҳамиятга эга эканлигини, музей экспонатларини янада бойитишда ҳар бир амударёлик ўз ҳиссасини қўшиши зарурлигини қайд этди.

Дарҳақиқат, музейлар – илм-маърифат ўчоғи. Уларда жамланган тарихий буюмлар, ноёб қўлёзмалар, Аму бўйи аёллари кийган турли даврларга хос турфа либослар, ҳунармандчилик анъаналарини ўзида мужассам этган кулолчилик санъати дурдоналари, қўйингки, музейдаги жамики экспонатлар юксак билим ва салоҳият маҳсули эканлигини англаш қийин эмас. Давр тараққиёти билан ҳамоҳанг ривожланиб, тараққий этиб борган буюмларнинг бугунги ҳаётимиздаги кўриниши айнан ана шу тарихий илдизлардан яралган ва буни асло инкор эта олмаймиз.

Туманимиз тарихий-ўлкашунослик музейи ҳам, таъбир жоиз бўлса, халқимизнинг буюк ва бетакрор тарихининг кўзгуси, илм-маърифат ўчоғидир. Бу масканга ҳар бир амударёлик, ҳар бир ёш, албатта ташриф буюрмоғи жоиз.
Музейга Аму эли тарихининг теран илдизларидан куч олмоқ учун ҳам саёҳат қилмоқ керак, азизлар!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026