МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРМОҚДА
Юртимизда рўй бераётган ўзгаришлар бизнинг руҳиятимизга жўшқинлик, ва қалбимизга ифтихор туйғусини бахш этади. Шу билан бирга зиммамиздаги масъулиятни чуқур англашга, янги режалар устида ишлашга ундайди.
Мактабимизда Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасидаги ишлар ҳар йили жипслик руҳида, барча ёшдаги ўқувчиларни қамраб олган ҳолда, турли кўрик-танловлар, давра суҳбатлари, амалий тадбирлар асосида амалга оширилаётгани боис, ўқувчи-ёшларнинг фаоллиги тобора ошиб бормоқда.
Ўтган ўқув йилида “Ёш китобхон” кўрик-танлови аввал синфлараро, кейинчалик мактаб миқёсида самарали ўтказилди. 2020-2021 ўқув йилини мактабимиз ўқитувчи ва ўқувчи-ёшлари янада жўшқинлик билан бошладилар. Ўқувчиларнинг билимини чархлашга қаратилган “Заковат” интеллектуал ўйинлари қатъий режа асосида ўтказилаётгани боис, ўқувчилар орасида ҳақиқий китобхонлик муҳити яратилди. Бугунги кунда мактабимиз ўқувчилари орасида А.Навоий, З.М.Бобур асарлари билимдонлари сафи кун сайин ошиб бормоқда. Ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар орқали ўқувчи-ёшлар қалбида ватанпарварлик, мустақиллик ғояларига садоқат туйғулари янада мустаҳкамланмоқда.
Б.ЖИЯНОВ,
53-сонли мактабнинг 1-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶