25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 09:45
Жамият 👁 288

“ОБОД ҚИШЛОҚ”ДА МАДАНИЙ ДАМ ОЛИШ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“ОБОД ҚИШЛОҚ”ДА МАДАНИЙ ДАМ ОЛИШ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Мавзуга оид фотогалерея

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан туманда 2 та маҳалла, Жумуртов шаҳарчаси ва Хитой овули ҳудудлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида республика бюджетидан 5 млрд. 814 млн. сўм, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5 млрд.814 млн. сўм, тармоқ корхоналаридан 1млрд. 110 млн. сўм, аҳоли, тадбиркор ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 16 млрд. 840 млн. сўм ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, айни пайтда ҳудудларда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Дастур доирасида шу кунларда Хитой овулида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари натижасида ҳудуддаги бинолар замонавий кўринишига келтирилиб, ушбу маскан янада кўркамлашмоқда.

30 апрель куни Хитой овулида дастур доирасида амалга оширилаётган қурилиш, ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадидаги ва бунёдкорлик ишларида қатнашаётган ишчи-хизматчилар, ҳашарчилар учун маданий дам олиш тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходими Акбар Жонузоқов, Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев ва тумандаги муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси масъуллари иштирок этди.

Масъуллар дастлаб ҳудудда “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.

Овулдаги фуқаролар йиғини маъмурий биноси таъмирланиши учун 449,8 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шу кунгача пудратчи ташкилот томонидан таъмирлаш ишлари 40 фоизга бажарилди. Шунингдек, аҳоли ва ҳомийлар ҳисобидан 7,6 км. ички йўлларга 15 та махсус техникалар ёрдамида тош ётқизилиб, текислаш ишлари олиб борилди. Шу пайтга қадар 129 та хонадонларнинг ташқи фасад қисми оқланди ва 922 та дарахтларга шакл берилиб, 786 та дарахтлар оҳакланди. Овул ҳудудига 1 та трансформатор ҳамда 29 та таянч устунлари ўрнатилди. Эндиликда 77 та электр таянч устунлари, 2 та трансформаторни янгидан ўрнатиш ҳамда 7,4 км электр тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилади.

Тадбир доирасида 4 та секторлар раҳбарлари ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида иштирок этиб, "Обод қишлоқ" дастури амалга оширилаётган Хитой овулидаги 85-сонли мактаб олдига арча кўчатларини экдилар.

Шу куни туман Давлат хизматлари маркази овул аҳолиси учун кўчма давлат хизматларини кўрсатди. Туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари ҳам ҳашарда қатнашиб, ҳудуддаги бунёдкорлик ишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Тадбирнинг ташкилий қисмида масъуллар "Темир дафтар" рўйхатидаги оилаларга тикув машиналарини ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширдилар.

Маданий дам олиш тадбирида Нукус шаҳри ва Ургач шаҳридан ташриф буюрган эстрада хонандалари, туман Маданият бўлими санъаткорлари шўх куй-қўшиқлар ижро этиб, барчага хушкайфият бахш этдилар.

Айтиш жоизки, “Обод қишлоқ” дастури доирасида Хитой овулида 18 та эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш мақсадида ҳомийлар бириктирилган. Ҳудуддаги аҳолига сув етказиб берувчи 5 км. ариқларда тозалаш ишлари олиб борилди. Авария ҳолатига келиб қолган 3 та объектда бузиш ишлари бажарилди. Шунингдек, 6 та ижтимоий ҳолати оғир бўлган оилаларга янги ҳожатхоналар қурилиб, 485 та хонадонларга газ баллонлари етказиб берилди.

Ҳудудга 1,1 км. узунликдаги пиёдалар йўлакчасини қуриш учун 187,3 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда йўлакнинг 870 метр қисми қуриб битказилди. Яна 200 метр қисмининг ер ишлари тайёрлаб қўйилган.

Овул ҳудудида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида чиқиндилар учун 8 та контейнерлар ўрнатилиши режалаштирилган. Дастур доирасида 3,1 км ирригация тармоқлари,  9 км алоқа линиялари тортилади. Овулда 4 та тозаланган сув тарқатиш шохобчаларини қурилиб, 3500 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. Аҳоли томонидан 100 та уй-жойлар таъмирланади ва худуддаги 55 та табдиркорлар томонидан Бозор инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Айни пайтда фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида турар жойларини таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материаллари шаҳар марказидан овул ҳудудига етказиб берилмоқда.

"Обод қишлоқ" дастури амалга оширилаётган Амударё туманининг Хитой овулида қурилиш ва ободонлаштириш ишларида қатнашаётган ишчи-хизматчилар ва ҳашарчилар ҳамда овул аҳли учун ташкил қилинган концерт дастури барча иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026