ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЎЗГАРИШЛАР БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Аҳолини ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари билан яқиндан таништириш, давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича туман суди масъуллари томонидан овул ва маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Назархон, Тўлқин, Чойкўл овулларида ўтказилган тарғибот тадбирларида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди.
Тарғибот тадбирларида шу йил 30 март куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзолангани, Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексга қўшимча киритилгани хусусида сўз юритилди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш каби ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилангани кенг тушунтирилди.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилгани ҳақида маълумот берилди. Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, интернетдан, матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, тегишли жазога тортилиши тўғрисида сўз юритилди.
Намуна, Чордара, Дарёбўйи маҳаллаларида ҳам кенг турда тарғибот ишлари амалга оширилиб, аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадидаги тадбирлар ўтказилди.
Қ.Атамурадов, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶