САВОЛ БОРМИ? ЖАВОБ БЕРАМИЗ!
Савол борми? Жавоб берамиз!
1-савол: - Бувимнинг меросини номимга ўтказмоқчи эдим. Ўлим ҳолати қайд этилмай қолган экан. Муддати ўтган ўлим ҳолати қандай тартибда қайд этилади?
Жавоб: — Ўлимни қайд этиш марҳумнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи, ўлим содир бўлган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Ўлимни қайд этиш тўғрисидаги ариза ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома берилгандан кейин 3 кундан кечикмай берилиши керак.
Ўлимни қайд эттириш тўғрисида марҳумнинг қариндошлари ва яқин кишилари, шунингдек, тиббий муассаса маъмурияти мурожаат этишлари мумкин, улар ўлим тўғрисида тиббий гувоҳномани ва марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома берилган вақтдан бошлаб, уч кундан кейин, бироқ бир йилгача бўлган муддатда мурожаат этилганида, ўлим марҳумнинг охирги яшаш жойи ёки ўлим содир бўлган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан, бир йилдан кейин мурожаат этилганида эса марҳумнинг охирги яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.
2-савол: — Фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
Жавоб: — Оила Кодексининг 151-моддасида белгиланганидек, фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.
Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
Фарзандликка олиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш суднинг ҳал қилув қарори асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органида, фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда эса — фарзандликка олувчилар доимий яшайдиган ёки вақтинча турадиган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
ФҲДЁ органига кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин мурожаат қилинган тақдирда суд қарорида ушбу қарор ўз кучини йўқотмаганлиги ҳақида ёзув бўлиши керак.
Саволларга туман ФҲДЁ бўлими инспектори М.Эшмурадова жавоб берди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶