ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР ҚОНУН БИЛАН МУСТАҲКАМЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилган кундан бошлаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамият қуриш йўлида оила институтига алоҳида эътибор берилиб, унинг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва бошқа қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилди.
Конституциянинг 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши, 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур, эканлиги кўрсатилган.
1998 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси бевосита оилавий муносабатларни тартибга солади.
Оила Кодексининг 15-моддасида никоҳ ёши аёллар учун 17 ёш, эркаклар учун 18 ёш қилиб белгиланган. Кодекснинг 16-моддасида никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар белгилаб қўйилган.
Қонуний никоҳ эр-хотиннинг ўзаро аҳдлашуви, иттифоқи сифатида муайян шартларга риоя қилиниб тузилади ва никоҳланувчилар ўртасида маълум ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқаради.
Оилавий муносабатлар кенг қамровли бўлиб, улар нафақат ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади, балки оиладаги муносабатлар ҳам оила қонунчилигида эр ва хотиннинг тенг ҳуқуқлилиги асосида мустаҳкамлаб қўйилган бўлса-да, уларнинг ўзаро муносабатлари кўпроқ одоб-ахлоқ нормалари асосида ўрнатилади.
Қ.Атамурадов, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶