Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Жорий йил 30 март куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-679-сон Қонуни Президент томонидан имзоланди.
Мазкур, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 201-1-модда билан тўлдирилди.
«2011-модда. Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш, —базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».
245-модданинг биринчи қисми «201» рақамидан кейин «2011» рақами билан тўлдирилди.
Жиноят Кодекси 158-моддаси учинчи қисми «воситаларидан» деган сўздан кейин «телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан» деган сўзлар билан тўлдирилди;
244-модда биринчи ва иккинчи қисмлар билан тўлдирилди.
«Оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш —базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
биринчи қисми учинчи қисм деб ҳисобланиш белгиланди.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги 560-II-сонли Қонунига ҳам ўзгартишлар киритилди.
С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶