Судда яна бир оилавий ажримнинг олди олинди
2021 йил 7 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани суди биносида суд раиси Атамуратов Қайрылла Зинатдинович раислигида, судья ёрдамчиси Ё.Ниязматовнинг котиблигида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Судда даъвогар У исмли шахснинг жавобгар К исмли шахсга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган фуқаролик иш кўриб чиқилди.
Суд томонидан мазкур суд ишидан аввал ўтказилган суҳбат давомида тарафларга оила муқаддас эканлиги тушунтирилиб, ўрталарида шу никоҳларидан вояга етмаган фарзандлари борлигини ҳисобга олиб, ярашиш учун берилган 6 ойлик муддат ичида мазкур оила аъзолари ўзаро ярашдилар.
Оила аъзоларининг ўзаро ярашганликлари муносабати билан ҳамда даъвогар У исмли шахснинг судга берган аризасини инобатга олиб, ушбу фуқаролик иши Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддасининг 1-қисми, 9-бандига кўра кўрмасдан қолдирилди.
Қ.З.Атамуратов, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶