САЙЁР УЧРАШУВЛАРДА ҚОНУНИЙ НИКОҲДАН ОЛДИНГИ ТИББИЙ КЎРИКНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ
Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом оила барпо этиш ва баркамол авлодни вояга етказиш, никоҳдан ажралиш каби салбий ҳолатларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган устувор вазифалардир. Бу борада Амударё туман ФҲДЁ бўлими томонидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
12 апрель куни Бобур номли овул ва Гулзор маҳаллаларида туман ФҲДЁ бўлимининг масъуллари иштирокида сайёр учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда никоҳнинг ҳуқуқий асосини ФҲДЁ органларида қонуний рўйхатдан ўтказилган никоҳ ташкил этиши, қонуний никоҳ маълум шартларга риоя қилиниб тузилиши ва никоҳланувчи шахслар ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқариши тўғрисида тушунчалар берилди. Оила қонунчилигида никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан ўтишнинг никоҳ тузиш учун аҳамияти, тиббий кўрик ҳолатининг никоҳ тузиш жараёнига таъсири бугунги кунда долзарб ҳисобланиши тўғрисида сўз юритилди. Оилага жамиятнинг асоси, муҳим бўғини сифатида қаралиши, оила фақат шахсий масала эмас, ижтимоий муҳим масала эканлиги, шу сабабли унга эътиборсиз муносабатда бўлиш салбий оқибатларни келтириб чиқариши кенг тушунтирилди.
Сайёр учрашув давомида мазкур ҳудудлардаги аҳолининг ФҲДЁ соҳасига оид муаммолари ўрганилиб, ҳал этилишига кўмаклашилди. Шу куни Бобур номли овул ҳудудидаги Нукус овул маҳалласида яшовчи фуқаро Нилуфар Гулманованинг 2012 йилда туғилган фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди.
Сайёр учрашувда иштирок этган фуқаролар оила қонунчилиги, никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан ўтишнинг афзалликлари тўғрисида муҳим маълумотларга ва кенг тушунчаларга эга бўлдилар.
Набира Унгарова, туман ФҲДЁ бўлими иш юритувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶