ТУМАН МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЛИМИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
16 апрель куни Амударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва тумандаги фуқаролар йиғинлари фаолияти билан танишиш мақсадида республика миқёсида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида 2020 йил 18 февралда Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман бўлимилари ташкил этилган эди.
Ўтган қисқа давр мобайнида вазирликка қарашли бўлимларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшлар, аёлларни иш билан таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Бўлиб ўтган республика кўргазмали семинарида республика туманлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари иштирок этишиб, бу борада Амударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Улар дастлаб Чойкўл овулида истиқомат қилувчи Маҳмуджон Норбоевнинг хонадонида бўлишди. Унинг оиласида аёли, уч нафар фарзанди, жами беш киши истиқомат қилади. Эр-хотин ўз мутахассисликлари бўйича доимий иш билан банд бўлса-да, бўш вақтларида томорқасида ишлаб, мўл ҳосил етиштириб, оиласи иқтисодини юксалтиришга эришишган. 12 сотихлик томорқасининг 4 сотих жойида иссиқхона ташкил этган ва яхши даромад олганлиги учун жорий йилда иссиқхонасини кенгайтириб, 8 сотихга етказган.

Ҳозирги кунда имтиёзли кредит ҳисобига бунёд этилган иссиқхонада турли эртаги экинлар кўчатлари етиштирилиб, бозорга сотилаяпти, экилган бодринглар ҳосилга кирган. Оилада бўлган киши яхши ният билан қилинган меҳнат самараси ҳам қувонарли бўлишига гувоҳ бўлади. Яна бир эътироф этишга арзигулик жиҳат: Маҳмуджон Норбоев ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ёшлар ва аёлларга ўз тажрибаларини эринмай ўргатиб, уларни ҳам ўз изидан эргаштирмоқда.
Кўргазмали семинар иштирокчилари Чойкўл овул фуқаролар йиғини биносида бўлишиб, бу ерда яратилган шароитлар, аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш борасида олиб борилаётган ишлар, “Бувижонлар мактаби” фаолияти билан ҳам танишдилар.

Шунингдек, туманимизнинг Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини, маҳаллада гулчилик билан шуғулланаётган тадбиркор фаолияти, Қиличбой овулида аҳолига спорт-соғломлаштириш машқларда иштирок этиши, дам олиши учун яратилган шароитлар билан, йиғин фаолияти билан танишиш ҳам уларда зўр таассуротлар қолдирди.

Меҳмонлар туманимизда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказида яратилган шароитлар ва иш фаолияти билан танишгач, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига йиғилдилар.

Якуний йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев иштирок этиб, иштирокчиларга туманимизда ўзини ўзи бошқариш органларида яратилган шароитлар амалга оширилаётган ишлар, режалар хусусида гапириб берди, фикр алмашди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввталаш вазири Соғиндиқ Турманов семинар иштирокчиларига Амударё туманидаги ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти билан танишишдан олган таассуротларини баён этди, республикада обод ва хавфсиз маҳаллаларни шакллантириш борасида топшириқлар берди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶