АМУДАРЁДА ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ РАИСИ ВА ВАЗИРЛАРНИНГ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ
29 март куни Амударё туманида Вазирлар Кенгаши раиси ҳамда вазирларнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Абат Данияров, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Аюбхон Камалов, Давлат Статистика қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуджон Зиядуллаевлар иштирок этиб, ёшлар билан уларнинг қизиқишлари, муаммолари, таклиф ва истаклари ҳақида суҳбатлашдилар.
Республика миқёсида ўтказилган ушбу учрашувда қўшни туманлардаги ёшлар ҳам қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Учрашувда ёшларнинг мурожаатларини манзилли ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Амударё тумани ҳҳокимлигининг ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶