Туманимизнинг билимдон қизлари
Мамлакатимизда мустақил, ижодий фикрловчи шахслардан иборат баркамол авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда ва унинг устувор вазифалар сирасига киритилганлиги бежиз эмас албатта.
Бугунги кунда мамлакатимиз ўқувчи-ёшлари олдида катта бир синов - "Билимлар беллашуви”нинг республика босқичи ўтказилиши арафасидамиз. Бу беллашувнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида туманимиз умумтаълим мактабларидан 3 нафар қизимиз ғолибликни қўлга киритганлиги ҳаммага маълум. Айни кунда улар қизғин тайёргарлик кўриб келишмоқда.
Туманимиздан "Билимлар беллашуви”нинг 3-босқичида ғолиб бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси таркибидан ўрин олган 16-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Юсупова Қундуз Ҳилоловна ва 8-синф ўқувчиси Тиркашева Насиба Эркинбой қизи ҳамда 55-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ражаббоева Соҳиба Дилмурод қизи Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли ўринларни эгаллаб келишига ушбу мактабларда дарс бераётган фидойи ўқитувчиларнинг узлуксиз ва самарали меҳнати асосий омил бўлиб хизмат қилди.
Ушбу масъулиятли ва шарафли беллашувнинг Республика босқичида туманимиз ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси номидан қатнашаётган қизларимизга туманимиз зиёлилари номидан омад ёр бўлсин, деймиз ва билимдон қизларимизга оқ йўл тилаб қоламиз. Уларнинг нафақат Республикамиз, балки жаҳон миқёсидаги беллашувларда ҳам қатнашиб, юксак марраларни забт этишига ишонч билдирамиз.
Равшан ХОЛМУРОДОВ,
Давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶