12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:45
Фан ва таълим 👁 565

Ёш билимдонлар “Заковат”да беллашди

Ёш билимдонлар “Заковат”да беллашди

Юртимизда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, билим ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида турли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Айниқса, заковат, ҳозиржавоблик, тезкор тафаккур ва билимга чанқоқликни кучайтиришга хизмат қиладиган “Заковат” интеллектуал ўйини тобора оммалашиб бормоқда. Бу борадаги изчил саъй-ҳаракатлар, давлат томонидан яратилаётган имкониятлар ёшларимизни янада фаолликка ундамоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал мусобақаларни ривожлантиришга доир қарори муҳим ҳуқуқий асос бўлди. Қарор асосида интеллектуал ўйинлар билан шуғулланаётган ўқувчи ва талабалар учун бир қатор имтиёзлар белгиланди. Жумладан, республика босқичида ғолиб бўлган ёшлар олий таълим муассасаларига тест синовларисиз, базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қиладиган навбатдаги йирик интеллектуал мусобақа – “Заковат” ўйинининг Амударё тумани босқичи жорий йилнинг 15 апрель куни бўлиб ўтди. “Олтин сарой” тантаналар мажмуасида ташкил этилган мазкур мусобақа кўтаринки руҳда, юксак ташкилий савияда ўтказилди. Унда тумандаги 86 та умумтаълим мактабларининг ҳар биридан интеллектуал жамоалар иштирок этди. Ҳар бир жамоа ғолиблик учун муносиб кураш олиб бориб, билим, ҳозиржавоблик, мантиқий тафаккур ва саволларга ёндашиш қобилиятини намоён этди.

Мусобақани “Заковат” интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилотининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича координатори Дилшод Жуманиязов бошқариб борди. Учрашув давомида иштирокчилар тарих, адабиёт, мантиқ, фалсафа ва ижтимоий мавзуларга оид турли саволларда ўз салоҳиятларини синовдан ўтказишди. Саволлар чуқур фикрлаш, хотира ва билимни бирлаштирган ҳолда ечим топишни талаб қилди. Жамоалар эса ҳар бир саволга пухта тайёргарлик билан жавоб топишга ҳаракат қилишди.

Бу мусобақа нафақат билимлар беллашуви, балки ёшлар орасида соғлом рақобат, бир-биридан ўрганиш ва жамоавий фикрлаш маданиятини шакллантирувчи муҳим майдон бўлди. Айниқса, овул ва маҳаллалардаги иқтидорли ёшлар ушбу ўйинда фаол иштирок этиб, ўз қизиқишларини реал натижалар билан исботлашди.

Мусобақа ниҳоясида ҳакамлар ҳайъати томонидан энг фаол ва билимли жамоалар аниқланиб, ғолиб ва фаол иштирокилар тақдирланди. Ғолиб жамоа Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Дарҳақиқат, бундай мусобақалар нафақат ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, балки улар орасида дўстлик, фикр алмашиш ва жамоавий ишлаш кўникмаларини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. “Заковат” ўйини эса бугунги ёшларнинг билимга бўлган қизиқишини ёритувчи, келажак пойдеворини мустаҳкамловчи ижтимоий-маънавий кўприк бўлиб хизмат қилмоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026