21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 12:46
Спорт 👁 463

СПОРТ МУРАББИЙЛАРИ БЎСМ БИРИНЧИЛИГИ УЧУН ЎЗАРО БЕЛЛАШДИЛАР

СПОРТ МУРАББИЙЛАРИ БЎСМ БИРИНЧИЛИГИ УЧУН ЎЗАРО БЕЛЛАШДИЛАР

Спорт соҳасида иқтидорли, кучли спортчиларни тайёрлаш, турли мусобақаларда спорт мактаби, қолаверса, ўз устозларининг шаънини ҳимоя қилиб, ғолиблик шоҳсупаларидан муносиб жой оладиган шогирдлар етиштириш учун, аввало спорт мураббийлари ўз йўналишлари бўйича ҳам жисмоний, ҳам маънавий етукликка эга бўлишлари талаб этилади. Шу боис, спорт мураббийлари доимий равишда ўз устларида ишлаш орқали жисмоний чиниқиб, тажрибаларини бойитиб боришади.

Амударё туманидаги Чоршам Тожимуродов раҳбарлик қилаётган Болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар эътиборга муносиб.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабидаги олимпиа спорт турлари бўйича турли йўналишларда фаолият олиб борувчи спорт мураббийлари ўртасида тез-тез спорт мактаби биринчилиги мусобақалари ўтказилиб, илғор тренернинг тажрибалари оммалаштирилиб борилаётгани боис, мактаб тарбияланувчилари орасидан Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон миқёсидаги мусобақалар, чемпионат ва кубоклар ғолиблари етишиб чиқмоқда.

Жорий йилнинг 18 февраль санасида Амударё Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 82-сонли умумтаълим мактаби спорт залида Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ходимлари ва мураббийлари ўртасида спорт мактаби биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш, уюшмаган ёшларни турли спорт тўгаракларига жалб этиш мақсадида режали равишда ташкиллаштирилган мазкур мусобақа муросасиз, қизғин баҳсларга бой қизиқарли тарзда ўтказилди.

Спорт мактабининг тақвим-иш режасига асосан ҳар ҳафтанинг шанба кунларида ташкил этиладиган мазкур мусобақанинг бу галги иштирокчилари спортнинг бадминтон тури бўйича ўзаро куч синашдилар.

Мусобақада 50 нафардан зиёд ишчи-ходим ва спорт мураббийлари иштирок этишди ва Умида Бозорбоева бош ҳакам, Зуҳра Шомуродова бош ҳакам ёрдамчиси сифатида спорт мураббийларининг ҳар бир ҳаракатини одилона бошқариб боришди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган беллашувлар ниҳоятда қизиқарли таассуротларга бой бўлди.

Мусобақанинг финал баҳсида стол тенниси тренери Бунёд Камолов ва Акбар Мавлоновлар ўзаро куч синашдилар ва бу учрашувда Акбар Мавлонов ғолиб чиқиб, 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин Бунёд Камоловга, 3-ўрин Хурсанд Юсуповга насиб этди.

Аёллар ўртасида 1-ўринни волейбол спорти тренери Сабоҳат Собирова эгаллади. 2-ўрин Ҳамида Ражабовага, 3-ўрин Моҳира Хўжаниёзова ва Бахира Баянбоевага насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларни Спорт мактаби директори Чоршам Тожимурдов диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, мусобақанинг бош ҳаками Умида Бозорбоева ва Зуҳра Шомуродовалар мусобақани одилона бошқарганлиги учун Спорт мактаби томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026