16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 22:05
Жамият 👁 239

«БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР»

«БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР»

18 март куни Амударё туманидаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Бувижоним кийган либослар» деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Давра суҳбати тарзида ташкил этилган тадбирда мактабнинг ўқитувчилари, юқори синфлар ўқувчиларидан ташқари ҳудуд нуроний онахонлари, ибратли оилалар бекалари, тиббиёт ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Арнабўйи маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари қатнашиб, мактаб ўқитувчилари билан ҳамкорликда ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад ўқувчи қизлар билан онахонларнинг миллий кийимлар ҳақида жонли мулоқоти давомида бувижонлар кийган либослар ҳақида кенгроқ маълумот бериш, бу борада ёшларнинг ҳам фикрларига қулоқ тутиш, уларга йўл-йўриқлар бериш эди.

Ҳудуднинг кайвони онахонлари Бибихадича Ёқубова, Муяссар Бобожонова, Дамагул Холбоевалар ўзларининг ибратли ҳаёт йўли, миллий урф одатларимиз, қадриятларимиз тўғрисида, кийиниш маданият тўғрисида, ҳудудимизда яшаб ўтган табаррук аёллар кийган либослар ҳақида қизиқарли тарзда ҳикоя қилиб бердилар. Шунингдек, замонавий қизларнинг уй, мактаб, меҳмондорчиликда ва байрамларда киядиган кийимлари хусусида ҳам гапирдилар.

Ҳозирги кунда айниқса қизларнинг ўта тор, калта кийимлар кийиб, ўзларига  ортиқча оро беришлари баъзан уларни бачкана кўринишга олиб келаётгани, бугунгидай дориломон замонда, бахтиёр яшаётган, илм олаётган қизлар миллийлигимизни унутмаслиги, кийинишда одоб доирасидан чиқмаслиги лозимлигини таъкидланди. Чунки кишининг либоси унинг диди, дунёқараши ҳамда хулқ-атворидан дарак бериши, кийим инсон маънавиятининг кўзгуси эканлиги батафсил тушунтирилди.

Шундан сўнг ўқувчи қизлар бувижонлар кийган либосларни кийиб, намойиш этиб, ушбу кийимлар ҳақида маълумотлар ҳам беришди. Либосларнинг инсон учун қулайлиги, ортиқча ҳашамлардан холи, кўнгилга яқинлиги ва аёлларни маълум маънода ёт нигоҳлардан сақлаганлигига эътибор қаратилди. Ўқувчи қизлар кийиб намойиш этган либослар, тақинчоқлар, зеб-зийнатлар барчанинг эътиборини тортди.

Ўқувчи қизлар қалбига бувижонлар кийган миллий либослардан фахрланиш ҳиссини сингдириш, мода ортидан қувиб, менталитетимизга зид очиқ-сочиқ кийинишдан қайтариш, миллий қадриятларимизга, момоларимизнинг умрбоқий удум ва анъаналарига ҳурматини юксалтириш мақсадида ўтказилган тадбирда ёшларнинг ҳам фикрлари тингланди, қизларнинг бу борада ўз қарашлари борлиги ва бу қарашларда одоб ва миллий ўзлигимиз чуқур жой эгаллагани жуда қувонарлидир.

Кейинги йилларда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари орасида кийиниш маданияти, одоби каби мавзуларда тез-тез бундай тадбирлар ўтказилаётгани бежиз эмас. Боиси ёшларга халқимизга хос кийиниш маданиятини сингдиришнинг аҳамияти жуда муҳим.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026