ОЧИҚ САЙЁР СУДДА ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИГА ДОИР ИШ КЎРИЛДИ
Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан очиқ сайёр суд ўтказилди. Сайёр судда суд масъуллари, туман прокурори ёрдамчиси А.Ниязимбетов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Суд давомида дастлабки тергов органи томонидан айбланувчининг ўз номида бўлмаган автотранспорт воситасида туман ҳудудидаги йўллардан бирида ҳаракатланаётганида пиёда фуқарони уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилганлиги аниқланганлиги, натижада жабрланувчи тан жароҳатини олганлиги, шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганлиги тўғрисида маълумот берилди. Судда гумон қилинувчи томонидан содир этилган ушбу жиноят Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 15-моддаси 2-қисмига мувофиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига кириши маълум қилинди. Шунга кўра, суд томонидан мазкур жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши назарда тутилганлиги инобатга олинди.
Суд ҳукмига мувофиқ ушбу жиноят иши тарафларнинг ярашилганлиги муносабати билан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан ҳаракатдан тугатилди.
Элёр Жуманиёзов, Жиноят ишлари бўйича
Амударё туман суди судья ёрдамчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶