25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 09:21
Жамият 👁 118

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ СОҲАСИДАГИ ИШЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ СОҲАСИДАГИ ИШЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда келажагимиз ворисларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, кафолатлаш борасида аниқ манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Жойлардаги каби туманимизда ҳам очиқ мулоқотлар, юзма-юз суҳбатлар ташкил этилиб, ёшларнинг иш билан бандлиги, уй-жой таъминоти, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, таълим олишга ва касб ўрганишга бўлган талабларини қаноатлантириш чоралари кўрилмоқда.

13 март куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган навбатдаги йиғилишда ҳам ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга доир масалалар кўриб чиқилди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи, 3-ишчи гуруҳ раҳбари Баҳодир Кучаров, Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири Султонбой Сапаров, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири Сайловбой Мамбеткадиров, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси мутахассиси Темур Айтмурадовлар иштирок этдилар. Шунингдек, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ёшлар етакчилари,  56 нафардан ортиқ ёшлар қатнашишди.

Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очиб берди. Ҳоким ўз сўзида ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, туманда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига  кенг жалб қилиш, истиқболли ғоялари, лойиҳаларини амалга ошириш орқали бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи, 3-ишчи гуруҳ раҳбари Баҳодир Кучаров сўзга чиқди ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг биринчи марта ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюгани, сўзлаган нутқи ҳақида гапирди. Давлат раҳбарининг Учинчи Ренессанс, ёш волонтёрлар фаолияти, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, “Ёшлар: 1+1” дастури, ёшлар кичик саноат зоналарини ташкил этиш кабилар бўйича таклифлар билдириб ўтгани, тадбиркорликка ўқиган ёшларга 14 фоизлик кредитлар ажратиш ва бошқа масалаларга доир муҳим вазифалар белгилангани, ушбу вазифаларнинг амалдаги ижроси хусусида сўз юритди. Президентимизнинг ёшларга ишонч билан “Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз, азм-у шижоатингизга суянамиз” деган сўзлари барчага дастуриламал бўлиши лозимлигини таъкидлаб, ёшларни фидойи ва ватанпарвар бўлишга чақирди.

 Йиғилишдан сўнг, ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбир давомида 16 нафар ёшлар томонидан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар асосан тумандаги вакансия ўринлари ҳақида, IT дастурлаш бўйича ўқитишни ташкил этиш, мутахассислигига кўра ишга жойлашишда амалий ёрдам кўрсатиш каби масалалар бўйича қабул қилинди. Шунингдек, 3 нафар ёш “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида ер ажратиб беришда амалий ёрдам сўради.

Ундан ташқари, туманда ёшларнинг уй-жой таъминоти, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, таълим олишга ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқишлари борасидаги таклиф ва муаммолари ҳам тингланди.

Йиғилиш сўнггида масъулларга ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир таклиф, муаммо ва камчиликлар юзасидан аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган муддатларда ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш чораларини кўриш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан мониторинг юритиш вазифаси топширилди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026