14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 06:42
Мақолалар 👁 206

АЁЛ-ҚИЗЛАРДА ИЛОҲИЙ ҚУДРАТ, МЕҲР-ОҚИБАТ БОР

АЁЛ-ҚИЗЛАРДА ИЛОҲИЙ ҚУДРАТ, МЕҲР-ОҚИБАТ БОР

Қишлоққа энамни кўргани бордик. Энди омонлик сўрашиб турган эдик, қўшни уйдан шовқин-сурон эшитилиб қолди. Дойиларим бир-бирига маъноли қараб олиб, бизларни ичкарига бошлади. Олдимизга дастурхон ёзилиб, чой келди. Бояги шовқин тинмади. Охири энам қўшни ҳовлига кетди.

“Не гап” дегандай Абдулла дойимга қарадим. “Қўшнимиз ичиб олиб, қутуриб юриб, ўзи босилади. Онам ҳозир тинчитиб келади”, деди. Мен “маст бўлса, энамга зарар бериб юрмасин, борайлик”, дедим.

– Йўқ, қўшни ўзи ёмон одам эмас, ҳар вақт ичса,  шундай ҳунар кўрсатиб туради. Унинг ўғли йўқ, шунга сиқилса керак. Ўзи ўқитувчи, бизларни ҳам ўқитган, уч қизи бор. Ҳайрон қоламан, уч қиз берган Худо ўғил ҳам берар ахир?. Қиз фарзанд эмасми? Қизнинг тирноғига зор одамлар бор. Олим бўлиб, одам бўлмаган инсон-а, билсанг – қиз уйнинг фариштаси. Шундай қизлар бор – ўн ўғилга татийди. Оталарига ўғил олиб бермаган раҳматларни олиб беради, – деди дойим.

“Бекажон” газетаси бир танлов ташкил қилган экан. Ҳар бир фарзанд  оталари ҳақида ёзиш керак. Жуда хайрли иш. Натижасини ўқиб кўрсам, 98 фоиз иштирокчи қизлар ўз оталаридан буюк фазилатлар топиб, тўлиб-тошиб ифтихор билан ёзган. Нега қизларчалик ўғил болалар оталарини яхши кўрмайди? Қиз ота-онага меҳрибон бўлади. Ака-укаларини қадрлайди. Ҳаётни кузатсангиз – шундай ҳодисалар кўп.

Нукусдан қайтаётган эдик. Қипчоққа келганимизда, бир аёл қўл кўтарди. Акам машинани тўхтатди. “Опа ёмғирда йўлга чиқибсиз-ов”, деди акам. Аёл:

– Акамнинг болаларидан хабар олиб келаяпман, чечам ўтиб қолди. Олти бола етим қолди. Ҳафта-ўн кунда келиб нон ёпиб, кир-чирларини ювиб кетаман. Бугун сал кеч қолдим. Ҳали болаларимни боғчадан олишим керак эди, – деди у қимтиниб. Опани боғча ҳовлисигача олиб бориб қўйдик. Ўйлайман, хотини қазо қилган аканинг акаси бордир, иниси бордир, улар ҳам шу юпунгина кийинган сингилга шундай фидойилик қила олармикин?

Бир куни суд биноси олдига бориб қолдим. Бир тўда одамлар турарди. Улар ичида бир аёл эътиборимни тортди. “Акамни ноҳақ қамашди, бу туҳмат”, деб дуч келган одамга осилиб йиғлаяпти. Тушундим. Акани судлашаяпти, сингил учун ака айбсиз. Билсам, ака пора билан қўлга тушган экан.

Шаҳар марказидан дўкон солиш учун сотувга қўйилган бир ерга ака-ука талабгор бўлиб қолибди. Ер укага расмийлаштирилибди. Агар шу ер ука эмас, опа ё сингилга текканида дарров акага инъом қилган бўлар эди. Акам орқамдаги суянчиғим, суянган тоғим, акам дўкон солиб, керилиб юрса, мен қувонаман, деган бўларди. Бу менинг фикрим.

Азизлар, инсон умри қисқа, ўлчоғлик. Нега шу қисқа умрда бир-биримизни асрамаймиз, боримизни туғишганимизга раво кўрмаймиз? Аслида аёл-қизларни ожиза деймиз-у, улардаги меҳр-оқибатдан, қудратдан биз эркаклар ўрнак олишимиз керак!

Хумоюн АҲМЕДОВ.    

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019