МТТ тарбияланувчилари саломатлик ва тўғри овқатланиш тушунчаларига эга бўлишди
Инсон жисмонан соғлом бўлсагина, ўз ҳаётини тўғри йўлга солаолади, кўзлаган режаларини тизимли амалга оширади. Шунинг учун ҳам халқимиз «соғлик – ярим давлат», деган ҳикматга амал қилишга интилиб яшайди.
Ҳақиқатдан ҳам саломатликдан ҳам улуғ бойлик йўқ, инсон учун. Ана шу улуғ бойликка эришишнинг бирдан-бир омили – шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан соғлом инсонлар қилиб тарбиялаш, оилада уларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш, санитария-гигиена талабларига мос шарт-шароитлар яратиш бугунги кунда ҳар биримизнинг зиммамиздаги масъулиятли вазифа ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4887-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19 февраль куни туманимиздаги 43-сонли Мактабгача таълим ташкилотида туман Саломатилк Маркази шифокори Тамара Саидова раҳбарлигида «Саломатлик – туман бойлик, соғлом овқатланиш – узоқ умр гарови» мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда мутахассис шифокор Тамара Саидова шахсий гигена қоидаларига амал қилиш кўникмасини болаларга 4-5 ёшидан бошлашнинг фойдалари ҳақида батафсил тўхталди. Хусусан, болажонлар учун мўлжалланган тиш чўткалари, тиш пасталарининг турлари, айниқса, тиш пасталарининг бола оғиз бўшлиғига таъсири, тишларнинг соғлом бўлишидаги аҳамияти, тиши соғлом боланинг салматлигида умуман муаммо бўлмаслиги ҳақида батафсил маълумот берди. Шу билан бирга, боланинг сут тишлари тушиб бошлаган пайтда ота-оналар жуда эътиборли бўлишлари зарурлигини таъкидлади. Яъни, боланинг тўғри овқатланишига алоҳида аҳамият қаратиш, ҳаддан ташқари кўп ширинликлар истеъмол қилишлари, энергетик сувлар (Coca cola, Pepsi cola, Fanta)ни меъёрдан ортиқ ичишларига, шунингдек, сут тишлари ўрнига янги тишлар чиқаётган пайтда қаттиқ нарсалар (турли мева данаклари, бодом, новвот)ни тишларида эзиб ейишларига йўл қўймаслик хусусида зарур тавсиялар берди.

Тадбир давомида Тамара Саидова МТТ ходимларининг саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Хусусан, боланинг руҳий тетиклигига эришиш мақсадида унда ҳар куни шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш кўникмасини ҳосил қилиш муҳимлигини таъкидлади. Бунда бола ҳар куни бир вақтда уйқудан уйғониб, энг аввал юз-қўлини, тишларини яхшилаб ювишга одатланиши, инжиқлик қилмасдан, эрталабки нонуштани иштаҳа билан тамадди қилиб, атроф-муҳитнинг доимо озода бўлишига эътибор қаратишга ўрганиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, боланинг ўз уст-боши, ўтирадиган ўрни, ўйинчоқларининг тоза бўлишига одатланиши унинг келажакда саранжом-саришта, озода ва интизомли инсон сифатида вояга етишида муҳим ўрин тутишини мисоллар орқали тушунтирди.
Тадбир давомида болажонлар тозалик, ёқимли иштаҳа, соғлик тушунчаларига эга бўлишди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶