19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 06:31
Жамият 👁 338

ҚИПЧОҚ ПОНТОН КЎПРИГИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚИПЧОҚ ПОНТОН КЎПРИГИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг шу йилги “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2020 йилда бажарилган ишлар ва 2021 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида”ги буйруғи талабларига асосан фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 20 февраль куни “Амударё туманида жойлашган тоифаланган “Қипчоқ Понтон кўприги” объектида фавқулодда вазият содир бўлганда ҳамкорликдаги куч ва воситаларнинг ҳаракатлари”  мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Ўқув машқи тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари¬ – Штаб бошлиғи Бахтиёр Оразбаев, Қипчоқ понтон кўприги бошлиғи Баҳром Хўжаев, Миллий гвардия ходимлари, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг фуқаро муҳофазаси бўйича бўлинмаси бошлиғи Бегзод Тажибоев ҳамда объектнинг ўқув машқи мавзусига алоқадор масъул ходимлари иштирок этдилар.
Дастлаб тадбирнинг назарий қисмида семинар йиғилиши ташкил этилди. Туман ҳокимлигида ўтказилган ушбу семинар йиғилишида Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи Мухтор Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Арзиев, Ички ишлар вазири ўринбосари Михаил Александрович Ли, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғафуржон Уралов, туман ҳокими ўринбосари Жасур Норимовлар қатнашишди.  


Йиғилишда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда объект раҳбарлар таркиби ҳамда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибнинг тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини такомиллаштириш, бошқарув органи ва фуқаро муҳофазаси шахсий таркибини кечиктириб бўлмайдиган авария ва қутқарув ишларига тайёргарлигини кучайтириш бўйича амалга оширилган ишлар тафсилоти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, бу каби тадбирлар фавқулодда вазиятлар юзага келганда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибининг ўз мажбуриятларини аниқ, тўғри бажаришини амалиётда синаш, ўрганиш имконини беришини ҳамда тумандаги фуқаро муҳофазаси хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этиши  алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг, амалий ўқув машқлари ўтказилди. Ўқув машқига «Қипчоқ понтон кўприги» раҳбарияти ва объект фуқаро муҳофазаси тузилмасидан 18 нафар, Миллий гвардия ходимларидан 47 нафар шахсий таркиб ва 5 та махсус техника жалб этилди. Шунингдек, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 16 нафар шахсий таркиб ва 2 та ёнғин ўчириш автомашинаси, тез тиббий ёрдам бўлимидан 3 нафар ходим ва 1 та махсус техника, туман Саинтария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимидан 8 нафар киши ва 1 та махсус техника, Электр таъминоти корхонасидан 6 нафар ходим ва 1 та махсус техника, “Ҳудудгаз” корхонаси туман филиалидан 6 нафар ходим ва 1 та махсус техника, туман Ободонлаштириш бошқармасидан 21 нафар киши ва 2 та махсус техникалар қатнашиши таъминланди.
Ундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан 17 нафар шахсий таркиб ва 5 та махсус техника,  Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий қутқарув отрядидан 5 нафар шахсий таркиб ва 1 та махсус техникалар ҳам ўқув машқида иштирок этди.


Қипчоқ понтон кўпригида кутилмаганда турли авариялар, ёнғин содир бўлганда Қорақалпоғистон Республикаси Минтақавий қутқарув отряди, туман Ёнғин-қутқарув қисмлари ҳамда Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан жабрланганларни қутқариш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чоралари амалда кўрсатиб берилди.  
Махсус-тактик ўқув машқи якунида масъуллар томонидан иштирокчиларнинг камчиликлари кўрсатилиб, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликлари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ўқув машқида фаол иштирок этган корхона ва ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси томонидан ташаккурномалар берилди.

Б. Атаджанов, Миллий гвардия КР КБ 1-алоҳида отряди командири.

Б.Тажибоев, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг

фуқаро муҳофазаси бўйича бўлинмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026