Бола тарбиясига барчамиз масъулмиз
Халқимизда: "бир болага еттимаҳалла ота-онадир”, - деган ҳикмат бор. Бу наинки ҳикмат, балки замонлар синовидан ўтиб, бизгача етиб келган маънавий-тарбиявий ўгит ҳамдир. Чунки қўшнининг тарбиясиз боласига танбеҳ бериб, йўлга солган кишидан эл-юрт ҳам, ота-она ҳам миннатдор бўлади. Юз бериши мумкин бўлган кўнгилсизликнинг олди олинади.
Бизнинг "Дўстлик” маҳалламизда вояга етмаганлар билан ишлашишга ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига доимий эътибор билан қаралади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сонли қарори билан тасдиқланган "Фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилган вазифаларга мувофиқ равишда иш юритилади. Маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи 3445 нафар аҳолининг 1540 нафари вояга етмаган ўсмир-ёшлар эканлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига, ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга жиддий эътибор берилади. Айниқса, 8 та йўналиш бўйича 704 нафар ўқувчи таҳсил олаётган Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчилари билан диний-экстремизм, гиёҳвандликка қарши кураш, ичкиликбозлик ва кашандаликнинг зарари мавзуларида тез-тез давра суҳбатлари, савол-жавоблар, маданий-маърифий тадбирларнинг маҳаллага бириктирилган милиция таянч пункти профилактика нозири ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан ҳамкорликда ўтказилиши ижобий натижа бермоқда.
Мухторжон Қўчқоров,
"Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини "Маҳалла посбони” жамоат тузилмаси раҳбари.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶