ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР БАРКАМОЛ БЎЛИБ ЕТИШИШИДА СИНФ РАҲБАРЛАРИНИНГ РОЛИ КАТТА
Мактабда ўқувчи-ёшларни маънан етук ва жисмонан баркамол қилиб тарбиялашда фан ўқитувчилари билан бир қаторда синф раҳбарларининг ҳам роли катта аҳамиятга эгадир. Синф раҳбарлари ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳамкорликда уларнинг тартиб-интизоми ва қизиқишларининг шаклланишида иштирок этадилар. Ўқувчиларнинг қобилиятлари ва қизиқишларидан келиб чиқиб, уларни мактабда мавжуд фан тўгаракларига жалб қилади. Мактабда ва дарсларда қатнашиш давоматини назорат қилади.
Бугунги кунда ўқувчиларга таълим-тарбия бериш билан бир қаторда уларни касбга ўргатиш ишлари мактаб давридан йўлга қўйилмоқда. Бу борада кўпчилик ота-оналар фарзандларининг қайси фанга, қайси касбга қизиқишини кўпинча иккинчи даражага қўйишади. Мана шундай пайтда ота-онадан кўра кўпроқ синф раҳбарлари уларнинг қизиқишларини тўғри баҳолаб, кейинги ҳаётда ўз ўринларини топишида кўмакчи бўладилар. Бўш вақтларининг мазмунли ташкил этилиши ва турли хил тарбиявий аҳамиятга эга бўлган машғулотлар билан банд бўлишини таъминлаб, турли хил оқимлар таъсиридан ҳимоя қилади.
“Синф раҳбарлари тўғрисида”ги низомда янгидан қабул қилинган ва синф раҳбарларининг ўқувчи, ота-она ва маҳалла билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишлари ҳамда вазифалари белгилаб берилди. Олдинлари синф раҳбарлари ўқувчиларнинг уйларига бориш, уларнинг дарсларга келмаслик сабабларини аниқлаш, булар ҳақида амалдаги ишидан кўра ортиқча қоғозбозлик учун асосий иш вақтини сарфлаган бўлса, эндиликда булар соддалаштирилди. Мактабда муҳим саналарга бағишлаб ўтказиладиган маънавий-маърифий ишлар ва уларнинг натижадорлигини ошириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ синф раҳбарининг раҳбарлик қилаётган синф ўқувчиларнинг тадбирлардаги иштирокига қараб баҳоланадиган, унга тегишли тартибда устама ҳақлари белгиланадиган бўлди.
Синф раҳбарларини моддий-қўллаб қувватлашни кучайтириш борасида 2020 йил ноябрь ойидан, уларнинг синф раҳбарлиги учун тўланадиган қўшимча ҳақлари 50 фоизга оширилди. Бу каби давлатимиз томонидан қилинаётган эътибор, уларнинг ўз ишларига бўлган масъулиятини чуқур англаб, вазифаларига сидқидилдан ёндашишлари учун куч-ғайрат бағишлайди.
Ялғашбой ШОМУРОДОВ, 26-сонли мактаб директори, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶