21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 06:17
Фан ва таълим 👁 269

ТАБИИЙ ФАНЛАР БЎЙИЧА БЕЛЛАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

ТАБИИЙ ФАНЛАР БЎЙИЧА БЕЛЛАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Республикамизда барча халқ таълими муассасаларида ўтган ой мобайнида кимё, биология ва физика фанлари ойлиги ўтказилди. Фан ойлиги давомида ўқитувчиларнинг ижодий фаолликларини кучайтириш, истеъдодли, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш, тарғибот қилиш, таълим сифатини ошириш ҳамда таълим жараёнида қўлланилаётган услубларни такомиллаштириш мақсадида очиқ дарслар ва бошқа тадбирлар ташкил этилди.

Тумандаги 1-сонли умумтаълим ўрта мактабида ҳам кимё, биология, физика фанлари ойлигига бағишланган тадбирлар самарали ўтказилди. Ойликнинг дастлабки куни муносабати билан ўтказилган тадбирлардан бошлаб, кейинги жараёнлардаги очиқ ўқув машғулотлари, давра суҳбатлари, лаборатория машғулотлари, кўргазмали семинарлар ўқувчиларнинг табиий фанларга бўлган қизиқишларини янада оширди.

Айниқса, ойлик якунида ўтказилган “Табиий фанлар  издошлари” номли тадбирда ўқувчилар фан бўйича олган билимлари янада ошгани, кўпроқ маълумотларга эга бўлганини намоён қилдилар.

Тадбирда мактабнинг 7-синф ўқувчиларининг  “Менделеев”, “Ибн Сино” ҳамда “Исаак Ньютон” жамоалари  беллашдилар. Тадбирни мактаб директорининг маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари очиб бериб, фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбирларнинг таълим сифатини оширишдаги аҳамиятига кенг тўхталди. Шунингдек, ўқувчиларга мазкур фанларнинг аҳамияти, ҳаёт давомидаги ўрни ҳақида кенг тушунчалар бериб, беллашув иштирокчиларига муваффақият тилади. 

Тадбирни мактабнинг 10-синф  ўқувчи-қизлари  чиройли қўшиқ ва рақс билан бошлаб берди. Шундан сўнг, ўқувчилар тадбирни ўзларининг фанга доир шеърлари, савол-жавоб тарзидаги билимлар синови, қизиқарли кимёвий тажрибалар, сканвордлар ечиш ва эркин мавзу каби шартлар бўйича тайёрлаган чиқишлари билан давом эттирдилар. 

  Тадбирда иштирок этган ўқувчилардан Адҳам Раҳимов, Ҳакимбек Тўраев, Аҳрор Соатбоев, Фарида Норимбетова, Шаҳзода Эгамбергановалар томонидан кимё фани бўйича кўрсатиб берилган тажрибалар барчанинг қизиқишини оширди. Тажриба ўтказиш бўйича намойишларда 8-синф ўқувчиси Ҳилола Бозорбоева ҳам фаол иштирок этиб, фан бўйича кўникмаларга эга эканлигини кўрсатиб берди. Ундан ташқари, биология фанидан Сирож Муродбоев, Умида Жамоловалар, физика фани бўйича Акбар Маткаримов, Сурож Омонбоевлар қизиқарли тажрибалар кўрсатишди. Ўқувчилар сканвордлар ечиш шарти давомида ҳам табиий фанлардан эгаллаган билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб, маҳоратларини намойиш этишди. Эркин мавзу бўйича чиқишларда ҳам ўқувчилар моҳирона ижролари билан томошабинларнинг эътиборини қозонди.

Тадбир таассуротларга бой тарзда жуда қизиқарли ўтказилди. Мактабнинг кимё фани ўқитувчилари Наргиза Холбоева, Инобат Ибрагимова ва кимё-биология фанлари бўйича лаборант Роза Мадраҳимова, биология фани ўқитувчиси Мўътабар Аҳмедова, физика  фани ўқитувчиси Дилноза Қодирова ва лаборанти Наргиза Ўрозбоевалар томонидан ўқувчилар билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган тадбир барча ўқувчиларга ва ўқитувчиларга ниҳоятда манзур бўлди.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026