19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 07:41
Жамият 👁 270

МУҚАДДАМ СУДЛАНГАН ФУҚАРОЛАРГА НИСБАТАН МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛДИ

МУҚАДДАМ СУДЛАНГАН ФУҚАРОЛАРГА НИСБАТАН МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛДИ

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, шахс ҳуқуқлари ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилди. Инсонпарварлик,  адолат ва қонун устуворлиги сингари принциплар суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ҳамда маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш соҳасида амалга оширилган ишларда ўзининг амалий ифодасини топди.

Таъкидлаш жоизки, суд томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатилиши,  маълум чекловлардан иборат тарбиявий таъсир чорасини қўллаш натижасида қайта жиноят содир этилишининг олди олинмоқда. Мазкур тоифадаги шахслар билан якка тартибдаги профилактик тадбирлар ўтказилиб, ҳаётда тўғри йўл топишларига кўмаклашилмоқда.

Шу йил 20-21 январь кунлари туман Ички ишлар бўлими ҳамда Чойкўл, Ўрта Қалъа овуллари фуқаролар йиғини биноларида ана шундай тоифадаги, яъни жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларга маъмурий назорат ўрнатиш мақсадида сайёр суд мажлислари ўтказилди. Сайёр судда туман Ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактика бўлинмасида ҳисобда турган муқаддам судланган фуқароларга нисбатан маъмурий назорат тўғрисидаги тақдимномаларига доир иш материаллари кўриб чиқилди.

Суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси Султонмурод Давлетмуродов, туман прокурори ўринбосари Раҳмон Санкибоев ва туман Ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Орифжон Қосимовлар иштирок этдилар. Суд томонидан муқаддам судланиб, эндиликда озодликка чиққан шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан ўтказилган мазкур суд мажлисларида фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳам қатнашдилар.

Суд мажлисларида Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси Султонмурод Давлетмуродов Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилдаги «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибга кўра қандай шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилиши тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, маъмурий назорат шахснинг судланганлик ҳолатининг тугатилиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши муддатлари доирасида ўрнатилишини айтиб ўтди.

Қонунга кўра, суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган, оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган, ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш чораси қўлланилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига биноан оғир ёки ўта оғир жиноят ҳисобланадиган қилмишларни содир этганлик учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаганларга ўрнатилади.

Мажлисларда туман ҳудудида яшаб, муқаддам жиноят содир қилганлиги учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаб келган ушбу шахслар эндиликда тегишли муддатгача мунтазам назорат остида бўлиши таъкидланди. Қайта жиноят содир қилинишининг олдини олиш мақсадида улар  билан ҳар ой икки марта якка тартибда профилактик ишлар олиб борилиши маълум қилиниб, назорат остидаги шахсга нисбатан қўлланиладиган чеклов чоралари тушунтирилди.

Муқаддам жиноят содир қилганлиги учун бошқа давлат ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаб келган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш юзасидан суд мажлиси сайёр тарзда Қиличбой овулида ҳам ўтказилди.

Орифжон Қосимов, туман ИИБ ҲПБ бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026