21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 09:46
Жамият 👁 238

АДЛИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

АДЛИЯ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Президентимизнинг 2018 йилдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида ташкил этилган туман Адлия бўлими ҳукумат қарорлари, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини тегишлилиги бўйича ижрочиларга етказиб келмоқда. Бўлим томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда “республика — вилоят — туман — маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасидаги чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Ушбу тизим аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ-эркинликларини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва тушунчаларини юксалтириш, янгидан қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини етказиш, ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида туман Адлия бўлими давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда турли тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда.

Жорий йилнинг 21 январь куни тумандаги 38-сонли умумтаълим мактабида ҳам туман Адлия бўлими ва “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ходимлари ёшлар билан учрашиб, давлатимизда янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида бўлимнинг ҳуқуқшунос мутахассислари томонидан ёшларга Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, коррупцияга қарши курашиш бўйича Президент Фармон ва Қарорлари юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тадбирда коррупциянинг келиб чиқиши, унинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий зарарлари, коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва уларнинг мазмун-моҳияти, асосий принциплари ҳақида ҳам сўз борди. Сўзга чиққанлар коррупция давлат бошқаруви тизимини емиришини, давлат ташкилотлари ва давлат хизматчиларига салбий муносабатни вужудга келтириши, ҳокимиятнинг обрўсизланишига сабаб бўлишини алоҳида таъкидлашди.

Ўқувчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни бу жирканч иллатга қарши курашишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши, ушбу Қонуннинг мазмун-моҳиятини билиш муҳим аҳамиятга эгалиги кенг тушунтирилди. Қонунийлик, очиқлик, шаффофлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, тизимлилик ва бошқа бир қатор сифатлар коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланиши ҳам айтиб ўтилди.

Тадбирда коррупция соҳасида хорижий тажриба ва хорижий қонунчилик тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди. Бир сўз билан айтганда, коррупция – ҳар қандай давлатнинг сиёсий тузилиши, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражасидан қатъий назар, бутун дунёда глобал муаммо ҳисобланиши ҳаммага уқтирилди.

Тадбир иштирокчилар ўзларини қизиқтирган савол жавоб олишди. Шундан сўнг, ўқувчиларга коррупциянинг жамият тараққиётига салбий оқибатлари  жамланган видеоролик намойиш қилинди. 

Мўминжон Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026