28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 07:05
Мақолалар 👁 338

ХАТОНИ ОТА-ОНА ҚИЛИБ, ЖАЗОСИНИ ГЎДАКЛАР ТОРТАДИМИ?

ХАТОНИ ОТА-ОНА ҚИЛИБ, ЖАЗОСИНИ ГЎДАКЛАР ТОРТАДИМИ?

Халқимизда кирпи боласини юмшоғим, қарға оппоғим, деб суяди деган гап бор. Ҳаётга чуқурроқ назар солиб қарасак, чиндан-да баъзи ҳолларда ҳайвонлар, қушлар Яратган энг мукаммал қилиб яратилган зот – инсонлардан болажонроқ эканлигини, улар келгуси авлоди учун ғамхўрроқ  эканлигини англагандай бўламиз. Оммавий ахборот воситаларида ҳаётимиз бор бўйича акс этаётган бугунги кунда қайси амалдорнинг қандай машина сотиб олаётгани, қайси амалдор қандай яшаши-ю қўл остидагиларга қандай муомалада бўлиши, ким оиласини қандай боқаяпти-ю кимнинг ким билан турмуш қуриб, кимлар ажрашаётгани, шоу бизнес вакиллари қанча пул топаётгани ва нималарга сарфлаётгани, аввалги, кейинги турмуши ҳақида барча маълумотларни, дунё мамлакатларига доир маълумотларни ҳам ижтимоий тармоқлардан бемалол топа оламиз. Майли буларни ривожланиш, глобаллашув маҳсули деб қабул қиламиз.

Шуниси ачинарлики, кейинги йилларда ўз боласини пулга (!) янги уй олиш, боқишда қийинчиликларга учраётгани, ё биров билиб қолмаслиги учун (албатта, никоҳсиз туғилганини) сотаётган оналар, оиласидаги арзимаган муаммолар сабаб ҳатто уларга ўт қўяётган, сувга чўктираётган оналар, кўксига пичоқ қадаётган оталар ҳақида ёзилган мақолаларни ўқиб, “тавба” дея ёқа ушлайди, одам. Хатони ота-оналар қилишади жазосини гўдаклар тортадими? Бу қандай бағритошлик?

Яқиндагина Сирдарёда кўзмунчоқдай ширинтой икки ўғлини ва ўзини сувга ташлаб ўлдирмоқчи бўлган аёл тўхтатиб қолинган эди. Зоминда  бешикда ётган икки ойлик норасида гўдак қизини оилавий низоларга бардош беролмай, уриб ўлдирган эркакка беш йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлангани ҳақида ўқиб, даҳшатдан қотиб қолдим. Ахир оламга эндигина кўзларини катта-катта очиб боқаётган, ота-онаси меҳрини, оғушини ҳис қила бошлаган гўдакда, қизалоқда не айб? Муаммо гирдобида қолган бўлса, инсонларча муомала билан эр-хотин ўзлари ҳал қилсалар бўлмасмиди? Наҳот улар қиз бола нафақат фарзанд, балки жаннат калити деган таърифга лойиқ эканлигидан бехабар бўлишса? Жоҳиллик, бағритошлик ҳам шунчалик бўлар эканми – ота ўз пуштикамаридан дунёга келган икки ойлик фарзанди аржумандини уриб ўлдиришгача бориб етса? Наҳот у фарзанд Яратганнинг энг бебаҳо неъмати эканлигига, чор-атрофида  тирноққа зор қанча одамлар борлигига ақли етмайдиган даражада бўлса?

Билмадим, билмадим. Бироқ ўша эркак мурғак норасиданинг уволига қолгани  аниқ.

Майли, кун-кунни қувиб ўтиб, ўша отанинг беш йил озодликдан маҳрум қилиш жазо (назаримда жуда кам белгиланган) муддати ҳам тугар. Бироқ ўша вақтда у эл юзига  қандай қарайди, ким унинг йўлини кутади? Менимча бу саволлар унга беш йиллик жазодан ҳам оғир бўлар, эҳтимол? Яратганнинг ўзи одамларнинг барчасига инсоф берсин!

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026