Шимолий-ғарбий ҳарбий округи зобитлари туманимиз ёшлари билан учрашди
Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ушбу санани муносиб ўтказиш мақсадида 2020 йил 15 декабрдан 2021 йил 15 январь санасигача мамлакатимизда Ватанпарварлик ойлигини ўтказиш белгиланди. «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!» умумий шиори остида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирларни энг чекка ҳудудларда ҳам ўтказиш, унга умумтаълим мактабининг чақириққача ёшларни тайёрлаш бўйича мутахассисларини кенг жалб қилишга эътибор қаратилди. Чунки ўсиб келаётган ёш авлод қалбига ватанпарварлик туйғусини ёшликдан сингдириб боришда чақириққача ёшларни тайёрлаш мутахассисларининг роли муҳим аҳамиятга эга.
2021 йилнинг 7 январь санасида Манғит шаҳридаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ватанпарварлик ойлиги доирасида бўлиб ўтган учрашув тадбирида туманимиздаги умумтаълим мактабларининг чақириққача ёшларни тайёрлаш бўйича мутахассис ўқитувчилари, умумтаълим мактабларининг фаол, жамоатчи ўқувчилари, шунингдек 21131-сонли шимолий-ғарбий ҳарбий округи зобит ва аскарлари иштирок этдилар.

«Ким Ватанга сдоиқ бўлса, мендирман ўша!» шиори остида Ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилган мазкур тадбирда 21131-сонли шимолий-ғарбий ҳарбий округи маънавий-тарбиявий масалалар бўйича масъул мутахассис Темиров Суҳроб Шодиқулович учрашув иштирокчиларига ҳарбий қуроллар, техникалар ҳамда мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган зобит ва аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳарбий салоҳияти хусусида гапириб, ёшларнинг саволларига батафсил жавоб берди.
Шунингдек, тадбирда туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Азизбек Жонузоқов Ватан ҳимоячиси бўлиш ҳар бир йигит учун шон-шараф эканлигини, бунинг учун ёшлар аввало жисмонан етук, соғлом, дунёқараши кенг, тарих, математика каби фанлардан чуқур билимга эга, соғлом фикрли бўлиши зарурлиги, ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён этишлари, билим асосларини эгаллашлари учун мамлакатимизда зарур шарт-шароит яратилгани ҳақида кенг тўхталиб ўтди.
Қизиқарли савол-жавобларга бой ўтган учрашув тадбирида Ўзбекистон Ёшлар Агентлиги туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов мамлакатимизнинг турли ҳудудларида муддатли ҳарбий хизмат бурчларини ўтаётган туманимиз ёшлари ҳақида учрашув тадбири иштирокчиларига фахрланиб сўзлаб берди.

Тадбир давомида туман маданият бўлими санъаткорлари ҳамда 9-сонли Болалар мусиқа мактаби ўқувчилари ҳамкорликда тайёрлаган концерт дастури намойиш этилиб, туман ХТБга қарашли мактабларнинг бир гуруҳ чақириққача ёшларни тайёрлаш бўйича мутахассислари ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида ютуқлари учун туман Мудофаа ишлари бўлими томонидан тақдирландилар.

Учрашув тадбирининг якуний қисмида иштирокчилар замонавий ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси билан танишдилар. Шу билан бирга 21131-сонли шимолий-ғарбий ҳарбий округи ҳарбийлари томонидан қўл жанги, ҳарбий спорт машғулотлари, байрамона марш садолари остида қадам ташлаш каби ҳарбий машқлар ҳам намойиш этилиб, сафда юриш қоидалари амалда кўрсатиб берилди.
Втанпарварлик ойлиги доирасида «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!» шиори остида бўлиб ўтган ҳарбий зобитлар ва ёшлар учрашуви иштирокчиларда она юртга чексиз меҳр-муҳаббат, Ватанга содиқлик туйғусини янада мустаҳкамлади.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶