13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Сиёсат 👁 224

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЁШЛАРНИ “ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ КАТТА БОЙЛИГИ, БЕБАҲО ХАЗИНАСИ”, ДЕБ АТАДИЛАР

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЁШЛАРНИ “ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭНГ КАТТА БОЙЛИГИ, БЕБАҲО ХАЗИНАСИ”, ДЕБ АТАДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида 2020 йил
25 декабрь кунги мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари” форуми Республикамизда илк маротаба ташкил қилинган нуфузли анжуман сифатида ёшлар ҳаётида чуқур из қолдирди. Айниқса, Президентимизнинг: “Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда, сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман”, - деган сўзлари биз ёшларни руҳлантириб юборди.

2020 йил 29 декабрь куни эса Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном беришни таклиф этганларида бизга янада масьулият ва катта ишонч билдирилаётганини чин дилдан ҳис этдим.

2021 йилда мамлакатимизда 10 та Президент мактаби, кимё-биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослашган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлашининг ўзи ёшлар учун жуда катта имконият эшиклари очилаётганидан далолатдир. Бунинг амалий ижросини туманимизда ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган иқтидорли ёшлар мактаби мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Бундан ташқари, ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар маблағ ажратилиши кўзда тутилаётгани янада қувонарли. Хусусан, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида кўнгилли тадбиркорларни жалб этган ҳолда, 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктириш ташаббуси амалга оширилади. “Ҳунарли киши хор бўлмас”, ғояси асосида ҳунарманд-усталар қўлида ишсиз ёшларга касб-ҳунар ўргатиш мақсадида ҳудудларда устоз-шогирд анъанаси мутлақо янги кўринишда ташкил этилади. Бунда, уч ой муддатда устоз-шогирд анъанасига жалб этиладиган ҳунарманд-усталарни Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш режалаштиришмоқда. Ушбу режага кўра, туманимизда ҳам “Ёшлар кичик саноат зоналари” ташкил этилади.

2021 йилда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиб, сертификат олган ёшларга имтиёзли фоизларда микрокредитлар ажратилади. Бундай кредитларни 3 йил имтиёзли даври билан 7 йил муддатга бериш, банк томонидан ушбу мақсадлар учун  2021 йилда 45 миллион долларлик микрокредитлар ажратиш кўзда тутилган.

Президентимиз ўз Мурожаатномасида ёшларни қувонтирадиган яна бир ғояни илгари сурдилар. Яъни, ҳар бир туман ва шаҳардан камида 5 нафардан ёшларни маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, амалга оширилади. 2021 йилдан бошлаб ҳар йили ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан 10-15 нафар истеъдодли ёшларни саралаб, уларни ҳар томонлама тарбиялаш ва мунтазам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Ёшларнинг халқаро “IТ” сертификатларини олиш харажатларининг
50 фоизгача бўлган қисмини бюджетдан қоплаб бериш тартиби ишлаб чиқилиб, жорий этилади. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 2021-2022 йилларда 300 минг нафар ёшларни компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитилади. “Камалак юлдузлари”, “Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси”, “Йил сардори”, “Талабалар фестивали”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги, “Йил талабаси” сингари кўрик-танлов ва мусобақалар ташкил этилади. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун “Президент гранти” жорий этилади.

Икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш тартиби жорий қилиниб, бунда, кредитни ўқиш даври тугаб, ёшлар ишга жойлашгандан сўнг қайтариш назарда тутилган.

 Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича туман, шаҳар, вилоят ва республика чемпионатлари, “Ҳоким кубоги” мусобақалари ташкил этилади. Ҳар бир ҳудуд ва соҳа кесимида “Ватанпарвар” ташкилоти базасида ёшлар меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касбларга ўқитилади. Алишер Навоий, Бердақ, Ибройим Юсупов, Кунхўжа, Ажиниёз Қосибой ўғли, Тўлепберген Қаипбергенов каби улуғ адиблар хотирасига Нукус шаҳрида “Адиблар ҳиёбони” барпо этилади.

Буларнинг барчаси ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қобилият ва иқтидорларини намоён этишлари, жисмонан етук, маънан баркамол инсон сифатида шаклланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ёшларни ҳар томонлама тарбиялаш, ютуқларини рағбатлантириб бориш орқали, Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳар  бир ёшни “Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси”га айлантиришга қаратилган. Демак,  Президентимизнинг юксак ишончига муносиб яшаш, ўқиш, меҳнат қилиш, она Ватан тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги бурчимиздир.

Жасур ДАВЛЕТОВ, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026