ХИЗМАТИДАН ЭЛ МАМНУН
Касбнинг яхши-ёмони бўлмайди. Энг муҳими – одам танлаган касбида сидқидилдан, ҳалол меҳнат қилса, юртдошлари эътирофига сазовор бўлади. “Амударётумангаз” идораси ишчи-хизматчилари ҳам қишнинг изғиринли, совуқ кунларида туманимизнинг табиий газ тармоқларига уланган ҳудудида яшовчи аҳолисига бир меъёрда табиий газ етказиб бериб, халқимизнинг олқишига сазовор бўлаётир. Қиш мавсумига пухта тайёргарликлар кўрилгани, тармоқдаги газ узатиш ускуналари, трубалар талаб даражасида таъмирлангани ўзининг яхши натижаларини бераётир, узилишларга йўл қўйилмаяпти.
Ўтган йиллар давомида Манғит шаҳрининг, туманимизнинг айрим ҳудудларида қиш кунларида газ босими пасайиб кетишидан аҳоли жуда қийналар эди. Эндиликда бундай муаммолар барҳам топди. Бунинг учун туманимиз аҳолиси Жасур Эрметов раҳбарлик қилаётган “Амударётумангаз” идораси ишчи-хизматчиларидан жуда мамнун. Уларнинг янги – 2021 йилдаги ишларида ҳам муваффақиятлар тилайман.
Ойимжон Ўрозалиева, меҳнат фахрийси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶