19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 08:52
Жамият 👁 168

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ШИМОЛИЙ-ҒАРБИЙ ҲАРБИЙ ОКРУГДА БЎЛИБ, ҲАРБИЙЛАР ҲАЁТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ШИМОЛИЙ-ҒАРБИЙ ҲАРБИЙ ОКРУГДА БЎЛИБ, ҲАРБИЙЛАР ҲАЁТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

Дунёда касблар, ҳунарлар кўп. Шу баробарида инсон юрагида уйғонувчи орзулар ҳам бисёр. Айниқса, йигит киши ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта ҳарбий либос қийишни, она Ватан сарҳадларида мағрур туриб, аскар қасамини қабул қилишни болаликдан орзу қилиб яшайди. Туман Мудофаа ишлари бўлими томонидан умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирларда бу яққол намоён бўлади.

Яқинда, 2020 йилнинг 24 декабрь санасида туман ҳокимлиги ёрдами билан туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорликда ташкил этилган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида 16-, 22-, 38-, 55-, 56-сонли мактабларнинг бир гуруҳ ўқувчилари туман Мудофаа ишлари бўлими ходими М.Мадраҳимов бошчилигида Шимолий-ғарбий ҳарбий округининг дала машғулоти майдонида бўлиб, ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишдилар.

Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, глобаллашув жараёнида ёшларни мафкуравий хуружлардан ҳимоялаш, уларга мамлакатимизнинг тинчликпарвар сиёсати, ҳарбий салоҳияти, минтақада дўстлик ва тинчлик ўрнатишга қўшаётган беқиёс катта ҳиссаси ҳақида кенг тушунчалар беришга қаратилган ушбу тадбирлда 55-сонли умумтаълим мактаб ўқувчи-ёшлари ҳам фаол иштирок этишди.

Мактабнинг Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари Н.Ўрозбоев бошчилигида мазкур тадбирда иштирок этган ўқувчи-ёшларга, аввало, мароқли концерт дастури, сўнгра Шимолий-ғарбий ҳарбий округ зобит ва аскарлари томонидан амалга оширилган ҳарбий тактик-ўқув машғулотлари, кўргазмали чиқишлар намойиш этилиб, замонавий ҳарбий қуроллар кўргазмаси ташкил этилди.

Ўқувчи-ёшлар зобит ва аскарларнинг она Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир йигит кишининг бурчи, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш эса ҳар бир инсон учун шон-шараф эканлиги хусусидаги сўзларини мароқ билан тингладилар. Қўмондонлик томонидан ўқувчи-ёшларга кўрсатилган катта эътибор учун ёшлар ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида туманимиз мактаблари ўқувчиларининг Шимолий-ғарбий ҳарбий округ зобит ва аскарлари билан учрашуви ҳамда дала машғулоти майдонида ўтказилган кўргазмали ҳарбий тактик-ўқув машғулотлари, ҳарбий қуроллар кўргазмаси ёшларда катта таассуротлар қолдирди.

Б.УТАБОЕВ, 55-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026