21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 05:59
Фан ва таълим 👁 273

ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҚИЗИҚИШИНИ ОРТТИРМОҚДА

ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҚИЗИҚИШИНИ ОРТТИРМОҚДА

Декабрь – умумтаълим мактабларида тарбия, тарих, ҳуқуқ фан ойлиги доирасидаги бири-биридан қизиқарли тадбирларга бой ўтди.

Амударё туманидаги 23-сонли умумтаълим мактабида ҳам декабрь ойи тарбия, тарих, ҳуқуқ фанлари услубирлашмаси аъзолари томонидан ишлаб чиқилган режавий-жадвал асосидаги очиқ дарслар, савол-жавоб кечалари, синфлараро беллашувлар, заковат баҳсларига бойлиги билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Айниқса, тарих ва ҳуқуқ фан ойлиги доирасидаги тадбирлар ўқувчиларнинг фаол иштироки билан ўтганидан, ҳатто ота-оналар ҳам мамнун бўлишди. Тарих ва ҳуқуқ фанлари услубирлашмасида фаолият олиб бораётган Муҳаббат Раҳимбоева, Орифжон Юсупов ва Шарофат Раҳимбоевалар томонидан учта синфда очиқ дарслар ўтказилди. «Тарихимиз – маънавиятимиз кўзгуси», «Биз тарихни ўрганамиз» мавзуларида савол-жавоб кечалари, заковат баҳслари ўтказилди. Фан ойлиги доирасида ўтказилган барча тадбирлар ойлик якунида умумлаштирилди. Ўқувчилар фаоллигини ошириш, уларнинг фан ойлиги давомида эгаллаган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Янги йил байрами арафасида 7-синфлар ўқувчилари иштирокидаги фан ойлигининг якуний босқичи учун режалаштирилган «Жайҳун» ва «Асрлар садоси» гуруҳлари ўртасида синфлараро беллашув ўтказилди.

Қизғин баҳслар, заковатни чархловчи савол-жавобларга бой ўтган тадбирда мактаб директори Бобожон Яхшимов иштирок этиб, услуббирлашма аъзолари томонидан тарих ва ҳуқуқ фан ойлиги муваффақиятли ташкил этилганини мамнуният билан эътироф этди. Шу билан бирга 7-синфлар ўртасида ўтказилаётган заковат баҳсларида «Жайҳун» ва «Асрлар садоси» жамоаларига катта ютуқлар тилади.

Тадбирда  «Жайҳун» ва «Асрлар садоси» жамоалари ўзларининг тарих ва ҳуқуқ фанларидан билимдонликларини намойиш этишди. Турли мавзуларда, шунингдек Ватанимиз тарихи, дунё ва дин тарихига оид саволларга аниқ ва пухта жавоб бердилар. Шунингдек, ҳар иккала жамоа фан ойлиги доирасида ўзлари ёзган рефератлар, тайёрлаган тарихий альбомларини ҳам намойиш этдилар. Тадбир якунида фаол ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан тақдирландилар.

Шунингдек, ушбу мактабнинг 3-«А» синфида ўқиш фанидан очиқ дарс ўтказилди. Мавзу «Янги йил ва янги йил билан боғлиқ анъаналар» деб номланди. Ушбу очиқ дарсни ўтказишдан мақсад, пандемия шароитида ўқувчиларнинг жамоа бўлиб байрамни нишонлашларининг олдини олиш, янги йил оилавий байрамлар сирасига киришини, айниқса, ҳозирги пандемия шароити билан боғлиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан  эълон қилинган чекловларга амал қилган ҳолда байрамни ҳар бир ўқувчи ота-оналари билан кутиб олиш зарурлигини тушунтиришдан иборат эди.

Шундан сўнг, ўқувчиларнинг тушунчаларини янада бойитиш мақсадида «Қиш ойларида болалар қандай ўйинлар ўйнайди?» «Янги йил байрамини қачон ва қаерда ўтказамиз?» каби саволлар бўйича ўқувчиларнинг нутқи синовдан ўтказилди. Улар ушбу саволларга ҳам фаоллик билан жавоб бердилар.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, мактабда бошланғич синфларда  уч нафар ўқитувчи фаолият юритади. Улар ўз фаолиятлари давомида ўзаро тажриба алмашиш, синфлараро беллашувлар, фанлар бўйича савол-жавоб кечалари ўтказиш борасида доимий ҳамкорлик қилишади. Бу эса ўқувчиларнинг бири-биридан қолишмай, ўзаро мусобақа тарзида билим олишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026