19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 08:55
Жамият 👁 99

НАВОИЙ НОМЛИ МАҲАЛЛАДА ТУМАН ФВБ ТОМОНИДАН АМАЛИЙ-ТАКТИК МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

НАВОИЙ НОМЛИ МАҲАЛЛАДА ТУМАН ФВБ ТОМОНИДАН АМАЛИЙ-ТАКТИК МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиясининг 2020 йил 25 ноябрдаги ҳамда туман ҳокимлигининг 2020 йил 28 ноябрь санасидаги мажлиси баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Аҳолини ва ҳудудларни Фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилмоқда. Ушбу ойлик доирасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан турли мавзуларда амалий-тактик ва ўқув машғулотлари, фуқаролар муҳофазаси билан боғлиқ давра суҳбатлари, овул  ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирокида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

2020 йилнинг 25 декабрь санасида Манғит шаҳридаги Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва аҳоли вакиллари иштирокида Фавқулодда вазиятлар давлат тизими хизматларининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда “Қутуриш касаллигининг олдини олиш учун дайди ҳайвонларни йўқ қилиш” мавзусида амалий-тактик  махсус ўқув машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулотига Амударё туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг Фавқулодда вазиятлар давлат тизими фуқаро муҳофазаси фаолиятини ташкил этиш хавфсизлик хизмати тарғибот бўлинмаси бошлиғи Бекзод Тожибоев раҳбарлик қилди.

Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Мирзо Улуғбек номидаги кўчада истиқомат  қилувчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан ҳамкорликдаги ташкилотлар билан биргаликда “Қутуриш касаллигининг олдини олиш ва дайди ҳайвонларни йўқ қилиш” мавзусида ўтказилган амалий-тактик ўқув машғулотида аввало, ушбу маҳалла фуқароларидан бирини дайди ит тишлаб олгани, жабрланган шахсга тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уни тўлиқ даволаш чоралари кўрилгани айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, ҳудудга  туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳамда туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари зудлик билан келишиб вазиятни ўргангани, жароҳат олган шахснинг қутуриш касаллигига  қарши эмлангани хусусида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, маҳалла ҳудудидаги  хонадонлар ўрганилиб, уйларда аҳоли томонидан боқилаётган уй ҳайвонларини қутуриш  касаллигига қарши эмлаш ва эмланганлик ҳолати уй ҳайвонларига берилган паспортда қайд этилиши кераклиги таъкидланди.

Бўлиб ўтган амалий-тактик ўқув машғулотида туман Ободонлаштириш бошқармасининг қаровсиз ҳайвонларни тутиш бригадасига 2020 йилнинг декабрь ойи давомида 19 та ариза келиб тушгани таъкилдаб ўтилди. Мурожаатлар асосан туманимизнинг Оқ олтин, Холимбег, Амир Темур номли, Хитой, Тўлқин овул фуқаролар йиғинлари, шунингдек, Қипчоқ шаҳарчаси, Уйшин, Чордара, Аёқчи маҳаллалари ҳиссасига тўғри келади. Ушбу мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида қаровсиз ва хавфли деб ҳисобланган 72 бош дайди итлар, 28 бош дайди  ҳайвонлар ушланиб, махсус қафасларда маълум муддат боқилгач, қутуриш касаллиги аломатлари бўлмаган ҳайвонлар, агар эгаси мурожаат қилса, махсус йўл-йўриқ ва тавсиялар орқали зарур тушунчалар берилиб, эгаларига қайтариш чоралари кўрилди. Қутуриш касаллиги аломатлари кузатилган ҳайвонлар эса тегишли тартибда йўқ қилинди. Қутуриш касаллиги аломатлари кузатилган ҳайвонлар қайси ҳудуддан келтирилган бўлса, ўша ҳудуддаги барча уй ҳайвонлари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан қутуриш касаллигига қарши тегишли тартибда эмлаш ишлари олиб борилди.

Бўлиб ўтган амалий-тактик ўқув машғулотида иштирокчиларга бу борада тўлиқ маълумотлар берилди. Шу билан бирга ҳар бир фуқаронинг “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш ойлиги”да фаол иштирок этиши зарурлиги, бу эса халқимизнинг тинч, осойишта ва соғ-саломат ҳаёт кечиришида муҳим аҳамиятга эга эканлиги амалий машғулотлар орқали кўрсатиб берилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026