19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 09:05
Жамият 👁 257

МАНҒИТ ДЕҲҚОН БОЗОРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

МАНҒИТ ДЕҲҚОН БОЗОРИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимиздаги бозорларда ҳам тўкин-сочинлик. Маҳсулот турлари ва сифати, нархлари ҳам  ҳамёнбоп. Яъни одатдаги кунлардагидан анча арзон. Оиласи, фарзандлари даврасида Янги йил байрамини хушчақлик билан ўтказиш ниятида  озиқ-овқат маҳсулотлари, мевалар харид қилиш учун бозорларга ташриф буюрган фуқаролар қувона-қувона  керакли харидини қилиб кетишаяпти. Айниқса, Манғит деҳқон бозори олдидаги ярмарка савдоларидан барча хурсанд. Боиси – яратилган бу қулайликлар, арзончиликлар ортида давлатимизнинг фуқароларга ғамхўрлиги мужассам. Шуниси эътиборлики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 декабрдаги “Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наволарнинг барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида ҳудудларда янги йил ярмарка савдоларини ташкил этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 03/1-2623-сонли йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида республиканинг  барча вилоятлари йирик шаҳарларида ва барча туманлар марказларида жорий йилнинг 20 декабридан 2021 йил 10 январига қадар ижтимоий муҳим турдаги озиқ- овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи яркаларкалар ташкил қилинган.

Йиғилиш баёнига мувофиқ Янги йил савдо ярмаркаларини самарали ташкил этиш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилди, ярмарка расталарига етказиб бериладиган маҳсулотлар турларининг намунавий рўйхати белгиланди.

Ушбу ярмаркаларга тадбиркорлик субъектларни жалб этишга вилоятлар, туман, шаҳар ҳокимликлари бевосита масъул ҳисобланади.

Бу борада туманимизда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида Манғит Деҳқон бозорида ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси 20 декабрдан ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирги кунда ушбу ярмаркада  гўшт, тухум, товуқ гўшти, гуруч, шакар, ун, ун маҳсулотлари, мевалар ва сабзавотлар одатдаги бозор нархидан анча арзон сотилмоқда.

Шуниси эътиборликки, янги йил байрами арафасида бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг сунъий равишда ошиб кетишининг  олдини олиш мақсадида амалга  оширилаётган бу тадбирнинг  аҳамиятини барча юртдошларимиз сидқидилдан ҳис қилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасидан сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотларни қувона-қувона харид қилмоқда. Нархларнинг барқарорлиги Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими томонидан мунтазам назорат қилинмоқда.

Янги йил! Бу байрамни барча ёшдаги одамлар ўзгача қувонч, эзгу орзулар оғушида қарши олади, тўкин дастурхон атрофида кириб келаётган йилнинг хайрли бўлишини, эл тинч-омонлигини тилаб дуолар қилинади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари юртдошларимизнинг байрам қувончига қувонч қўшиши аниқ. Ярмарка фаолияти 2021 йилнинг 10 январигача давом этади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026