НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Донишмандлар юрти тинчнинг ўзи тинч, деб бекорга айтишмаган. Тинчлик, осойишталик ҳукм сурган жойда юксалиш, тараққиёт бўлади, мамлакат гуллаб-яшнайди, одамлари тунлари бехавотир ором олади, кундузи эртаги кунига ишонч билан унумли меҳнат қилади.
Бугунги глабаллашув шиддат билан кечаётган мураккаб шароитда Яратган бизга инъом этган осойишта ҳаётни қадрлашимиз, огоҳ ва сергак, ҳушёр яшашимиз лозимлигини унутмаслигимиз даркор.
Кейинги йилларда бу борада ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашида, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, жамоат тартибини сақлашида ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашида аҳолининг ҳуқуқий онги, саводхонлигини оширишга эътибор қаратилаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Натижада тизим ходимларининг халқ билан ҳамкорлиги кучайди, элу юрт тинчлигига раҳна солувчи ва жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларга қарши кенг жамоатчилик билан биргаликда кураш олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг фармойишига кўра туманимизда ўтказилаётган “Тозалаш-Аптитеррор” махсус профилактик тадбирларига ҳам овул ва маҳаллалар йиғинлари раислари, кенг жамоатчилик вакиллари жалб қилинган.
Ушбу тадбир бошланиши олдидан туман ҳокимлиги биноси олдида йиғилиш ўтказилди ва унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи, подполковник Саломат Сариев ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарлари ҳамда чегара ҳудудда жойлашган 16 та овул ва маҳаллалар раислари, профилактика инспекторлари қатнашдилар.
Йиғилишда Саломат Сариев ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад туман халқининг тинч-осойишта ҳаёти бардавом бўлишига эришиш, бунингдек фаровон кунларга раҳна солишга, ёт ғояларни тарғиб этиб,фуқароларни, айниқса, ёшларни тўғри йўлдан оздиришга уринаётганлар тузоғидан асраш, шу азиз Ватанимизни кўз қорачиғидай ҳимоя қилишга рағбатлантиришдир, дея таъкидлади. Шунингдек, Янги йил байрами кунлари ҳар қандай тартибсизликлар, ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдин олиш, одамларимиз байрамни ўз уйларида, оиласи даврасида хуш кайфиятда қарши олишига эришиш эканлигини таъкидлади.
Йиғилишда белгиланган режага кўра, 19-, 20-, 21 декабрь кунларида чегара ҳудудда жойлашган 16 та овул ва маҳаллаларда тозалаш тадбирлари ўтказилди. Тадбирга жами 88 нафар ходимлар жалб қилинди.
Тозалаш тадбирлари давомида жиноят содир этишга мойиллиги бўлган 11 нафар фуқаролар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар олиб борилди, спиртли ичимликка ружу қўйган 6 нафар шахс аниқланиб, даволанишга жалб этилди.
Аҳоли орасида ноқонуний тарзда ов қуролларини сақлаш оқибатлари тушунтирилиши натижасида 1 нафар шахс ўз хоҳиши билан ўқотар қуролини Ички ишлар бўлимига олиб келиб топширди, 26 та мактабда қоровуллар тунги навбатчилиги назорат қилиниб, улар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди, автомашинасида турли қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, жаримага тортилган ҳайдовчилардан белгиланган муддатда жарима тўламай юрган 26 нафарига чоралар кўрилди. Яъни автомашиналари жарима майдончасига қўйилди.
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиб, суд қарорига кўра, жарима жазоси тайинланиб, тўламай юрган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Кўрилаётган бунингдек чора-тадбирлардан кўзланган мақсад халқимизнинг тинч, фаровон ҳаётини таъминлашга қаратилгандир
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶