19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 08:53
Жамият 👁 26,161

АМУДАРЁ УСТИДА АВТОМОБИЛЬ ВА ТЕМИР ЙЎЛ КЎПРИГИНИНГ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

АМУДАРЁ УСТИДА АВТОМОБИЛЬ ВА ТЕМИР ЙЎЛ КЎПРИГИНИНГ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Йўллар ва кўприклар элларни элларга, дилларни дилларга боғловчи восита саналади. Шунинг учун ҳам халқимизда азалдан кўприк бунёд қилиш, йўл қуриб, одамларнинг узоғини яқин қилишдек хайрли иш катта савоб саналади.

Амударё устига ўрнатилган понтон кўприги ҳам салкам 40 йилдан буён халқимизнинг узоғини яқин қилиб келмоқда. Узунлиги 305 метр бўлган ҳозирги понтон кўприги 1936 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, 1982 йилда Амударё устига ўрнатилган. Юк кўтариш қобилияти 10 тоннани ташкил қилиб, 32 та понтондан иборат бўлган мазкур кўприк орқали йилига 600 минг тоннадан ортиқ юк ташилади. Ҳар йили 3 миллиондан ортиқ аҳоли, 1 миллионга яқин автотранспорт воситалари мазкур кўприкдан фойдаланади. Бу кўприк Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун савдо-иқтисодий, ижтимоий ва маиший алоқа воситаси бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Бугунги кунга келиб мазкур понтон кўприги анча эскириб қолган эди. Шу сабабли кўприк йил давомида бир неча марта ишдан чиқиб қолар, қишнинг қаҳратон кунларида эса муз тиқилиб, фавқулодда ҳолат содир бўлишининг олдини олиш мақсадида фаолияти вақтинчалик тўхтатилар эди. Натижада йўловчилар ва автотранспорт воситалари дарёнинг нариги қирғоғига баржа орқали ўтказилар эди. Кўприк юк кўтариш қувватининг пастлиги сабабли минтақанинг эҳтиёжлари учун керакли бўлган халқ хўжалиги юкларини ташиш ва амударёлик тадбиркорларнинг маҳсулотларини экспорт қилиш учун 160 км масофага қўшимча юришга тўғри келар эди. Ушбу понтон кўприги ўрнига замонавий темир-бетон конструкцияли кўприк қурилиши ҳудуд аҳолисининг энг катта орзуларидан бири эди.

Муҳтарам Президентимиз яқинда Хоразм вилоятига ташрифи чоғида мазкур эски кўприк ўрнига нафақат автомобиль, балки темир йўл транспорти учун ҳам мўлжалланган замонавий кўприк қуриш бўйича кўрсатма бергани мазкур ҳудудда яшовчи аҳолининг кўп йиллик орзуларининг рўёби бўлди. Амударё тумани ҳудудидан темир йўл ўтиши эса юртдошларимизнинг узоғини яқин қилиш билан бирга иқтисодиётимиз ривожига ҳам катта туртки бўлиши табиий.

22 декабрь куни Амударё туманида мазкур автомобиль ва темир йўл кўприги қурилишининг бошланиши муносабати билан тантанали тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев, Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошев ҳамда тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, пандемия сабабли юзага келган иқтисодий қийин шароитга қарамасдан мазкур йирик лойиҳани амалга оширишга киришилгани давлатимиз ва ҳукуматимизнинг халқ турмуши фаровонлигини таъминлаш, одамларни рози қилишни ўз фаолиятининг бош мақсади сифатида белгилаганининг яққол исботидир.

Айтиш керакки, янги кўприкнинг қурилиши Россия ва Қозоғистондан юкларни ташиш масофасини 240 кмга, юкларни ташиш вақтини эса 6 соатга қисқартиради. Шундай қилиб, юк ташиш ҳажми икки баравар кўпайиб, йилига 25 миллион тоннани ташкил этади. Минтақаларнинг ривожи натижасида иқтисодий самарадорлик йилига 100 миллиард сўмга ошади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидан Хоразм вилоятига қурилиш материалларини етказиб бериш харажатлари камаяди, бу эса ижтимоий объектлар ва инфратузилмаларни қуриш харажатларини камайтиради. Янги кўприкнинг стратегик аҳамиятини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Кўприк қурилишининг бошланиши муносабати билан ташкил қилинган тантанали тадбирда қорақалпоғистонлик ва хоразмлик нуронийлар, меҳнат фахрийлари сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик изҳор қилдилар.

Тадбирдан кейин қурилиш майдончасида жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Нуронийлар дуога қўл очиб, қурилиш ишларига муваффақият ва қурувчиларга куч-ғайрат тиладилар.

Айтиш жоизки, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан кўприк қуриладиган жойда дарё кенглигининг минимал ўлчамлари, сунъий иншоотлар сони, бузилаётган объектлар сони ва уларнинг тури, шунингдек, коммуникациялар ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳанинг 4 та варианти ишлаб чиқилди ва улардан энг мақбули танланди. Унга кўра янги қўшма, яъни автомобиль ва темир йўллари кўпригининг умумий узунлиги 413 метр, баландлиги 11,25 метр, кенглиги 8,5 метр бўлади. Шовот станциясидан Қипчоқ станциясигача бўлган темир йўлнинг тахминий узунлиги 79 кмни ташкил қилади.

Лойиҳа “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ва жалб қилинган кредит ресурслари ҳисобидан амалга оширилади. Кўприк қурилиши “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси томонидан амалга оширилади. Ҳозирги кунда ушбу корхона Ўзбекистондаги ўз соҳасида энг йирик корхона бўлиб, темир йўл ва автомобиль йўллари, йўл ўтказгичларини қуриш бўйича катта тажрибага эга. Ўзбекистон Республикасида мазкур кўприк қурувчи корхона томонидан умумий узунлиги 66 км ва ўртача баландлиги 7 метр бўлган 353 та кўприк ва йўл ўтказгичлар барпо этилди, уларнинг энг баландлари 60 метрни ташкил қилади. Бундан ташқари, корхона мутахассислари томонидан узунлиги 11 км бўлган 210 та турли хилдаги сунъий иншоотлар қурилди. Мазкур корхона хорижда ишлаш тажрибасига ва ISO:9001 халқаро сифат сертификатига ҳам эга. Биргина Афғонистон Республикасида Хайратон – Мозори Шариф темир йўл линиясини қуриш пайтида, унитар корхона томонидан жами ўнта кўприк қурилган.

Бугунги кунга қадар ушбу корхонанинг ишлаб чиқариш бўлинмалари 1000 дан ортиқ замонавий махсус қурилиш техникалари билан жиҳозланган. Корхона таркибида темир-бетон маҳсулотлари ва конструкциялар ишлаб чиқарадиган 7 та завод мавжуд. Корхонада жами 10 мингга яқин малакали муҳандис, мутахассис ва қурувчилар ишлайди.

Янгидан бунёд этиладиган кўприкнинг металл конструкциялари хорижлик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда махсус пўлатдан тайёрланади. Кўприк қурилишига етакчи хорижий компаниялар мутахассислари ва маслаҳатчилари жалб қилинади. Тадбирда маълум қилинганидек, кўприк қурилиши 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.

Юқори мартабали меҳмонлар рамзий турда қурилиш ишларини бошлаб бердилар. Шундай қилиб Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган автомобиль ва темир йўл кўпригининг қурилиши расман бошланди.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026